Молдова президенти ўз лавозимидан четлатилди

Молдова Конституцион суди янги вазирларни тасдиқлашдан бош тортгани сабабли президент Игорь Додонни вақтинчалик ўз вазифаларини бажаришдан четлатди.

Фото:Valeri Šarifulin, TASS.

Бундай қарор Конституцион суд томонидан Демократик партия депутатларининг илтимоси бўйича қабул қилинди.

«Интерфакс»нинг хабар беришича, суд қарори парламент раисига президент вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида соғлиқни сақлаш, ижтимоий муҳофаза қилиш ва оила, шунингдек, қишлоқ хўжалиги, минтақавий ривожланиш ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирини тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолашига имконият яратиб беришга йўналтирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Молдова президенти Игорь Додон Кишинёвда рўй берган норозилик намойишлари юзасидан ўз фикрини билдирганди.

Манба:Кун.Уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Судан президенти мамлакатдан қочишга уринди

Судан президенти Умар ал-Башир ҳарбий тўнтаришдан олдин мамлакатни тарк этишга уринган, дея “Кун.уз” нашри Аl Аrabiyaга  таяниб ёзмоқда. Манбалар маълумотига кўра, ал-Башир ...

Ақш конгрессига хитойга коронавирус сабабли санкциялар қўллаш ҳақидаги қонун лойиҳаси киритилди

Республикачи сенатор Линдси Грэм АҚШ конгрессига Хитойга нисбатан коронавирус билан боғлиқ санциялар киритиш имконияти кўзда тутилган қонун лойиҳасини киритди. Фото: Yuri ...

Россия ва қозоғистоннинг бир нечта банклари ўзбекистонда филиалларини очишни режалаштирмоқда

Россия ва Қозоғистоннинг бир нечта банклари Ўзбекистонда ўз филиалларини очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Марказий банк бошқарув раиси Мамаризо Нурмуратовга таяниб, ...