Ўктам Барноев  «Ўзбекистон ҳаво йўллари»дан норози бўлди

Бухоро вилоятининг беқиёс туристик имкониятларидан самарали фойдаланишга тўсиқ бўлаётган ҳолатлар мавжуд. Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев Сенатнинг ўн олтинчи ялпи мажлисида айтиб чиқди. 

                                                                                            Ўктам Барноев

Kun.uz нашри маълумотига кўра, ҳоким «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК томонидан ҳатто туристик мавсум пайтида ҳам Бухорога ҳафтасига бор-йўғи 4 марта тўғридан-тўғри авиақатнов йўлга қўйилганини таъкидлаган.

«Вилоят ҳокимлиги ва бошқа тузилмаларнинг Бухоро халқаро аэропорти имкониятларидан тўла ва самарали фойдаланишга қаратилган ташаббуслари авиакомпания маъмурияти томонидан эътиборсиз қолдирилмоқда», дейди Барноев.

Ўктам Барноевга кўра, Туркия Республикасидаги авиакомпаниялар билан ҳамкорликни, халқаро аэропорт томонидан транзит хизматини янада кенг йўлга қўйиш бўйича хорижий ҳамкорларнинг розилиги бўлса-да, бу борада амалий ишлар «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК томонидан зарур даражада қўллаб-қувватланмаяпти.

Бундан аввал, ЎзА миллий авиакомпания ва турк авиакомпаниялари ўртасида чипта нархлари катта тафовутда эканини иддао қилганди.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» орасидаги битимлар кўрсатиладиган хизматлар ва ёқилғи 3-4 баробар қиммат бўлгани учун Тошкент-Истанбул, Тошкент-Анталия йўналишлари қимматлаб кетади», дейилади агентлик хабарида.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бизга нурафшонни қуриш учун 10 минг нафар қурувчи керак

Тошкент вилоятида ўтказилган семинарда вилоят ҳокими Ғуломжон Ибрагимов тадбирда қатнашаётган Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиевга мурожаат ...

476=241. ўзбекистон ва қирғизистон шунча гектар ерни ўзаро айирбошлади

Ўзбек-қирғиз чегерасини аниқлашда ўзаро ҳудудлар алмашинуви амалга оширилди. Бу ҳақда Қирғизистон республикаси Жалолобод вилояти махсус вакили ўринбосари Мамасоли Акмаматовга ...

Ўзбекистонда сел келиш хавфи мавжуд

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги сел келиши хавфи ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, 2019 йилнинг 27-30 март кунлари ...