Президент портали хўжакўрсинга ишламоқда

2018 йил 24-cентябрь куни Фарғона вилояти Фарғона шаҳрининг Низомий кўчаси 3-а уйда яшовчи Саидахон Бердибоева исмли аёл уй-жой масаласида Президент порталига мурожаат қилган. Лекин унга порталдан:

— Сиз қайта мурожаат қилганингиз учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонуннинг 30-моддасига асосан Сизнинг мурожаатингиз оқибатсиз қолдирилиб ёпилди – деган жавоб келган. Лекин С. Бердибоеванинг таъкидлашича, фуқаро порталга илк маротаба мурожаат қилган. Мен ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш учун С. Бердибоева билан бирга порталга бордим ва юборилган жавоб нимага асосланиб тўхтатилганини сўрадим. Маълум бўлишича, ҳокимият шундай важ билан жавоб жўнатган, лекин жавобга илова йўқ эди. Буни эса президент порталидагилар суриштириб кўришмаган, ҳатто. Бундан кўриниб турибдики, фуқароларга ёрдам бериш кўр-кўрона амалга оширилмоқда, хўжакўрсин ишга айланган. Бу эса, Президент порталига юборилган арзномалар ўрганилмаётганидан одамлар нима сабабдан нолиётганларига яққол жавоб бўла олади. Бизнингча бундай ҳолатлар айни чоғда ҳамма вилоятларда юз бермоқда. Президент портали хўжакўрсинга ишламоқда.

 

Муаллиф: Ойдиннисо

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мурод назаров президент ишончини оқлай оладими?

«Tashkent City» халқаро ишбилармонлик марказидаги энг баланд иншоот маҳаллий «Murod Buildings»  ҳамда Туркиянинг «Ozguven» қурувчилик компанияси томонидан бунёд этилади. ...

Ўзбекистонга яна 20 мамлакат фуқаролари визасиз кира олади

2020 йил 1 январдан бошлаб 20та мамлакат фуқаролари учун 30 кун муддатга визасиз режим жорий этилади. Бу ҳақда сешанба куни Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов иштирокида ...

Хитойда туғилиш даражаси кескин камайиб кетди

Хитой Миллий статистика хизматининг маълумотларига кўра, Хитойда туғилиш кўрсаткичи 1000 кишига 7,52 фоизни ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йили 8,52 тани ташкил этган эди. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400