«YouTube жуда керак бўлиб қолса, Қозоғистон билан чегарага бориб, ўша ерда 4G’ни тутяпмиз». YouTube’нинг ишламаётгани Ўзбекистондаги маҳаллий бизнесга халал беряпти

«Билайн Ўзбекистон» call-марказларига октябрь ойи бошидан бери: «Эй, YouTube нега очилмаяпти? Нега яхши очилмаяпти?», қабилида 30 мингта мурожаат келиб тушган (агар шу масала юзасидан биргина «Билайн»га шунча мурожаат тушган бўлса, Президент порталига ҳам бирорта кетган бўлса керак). Шундан кейин «Билайн» раҳбарияти Ўзбекистон АКТ вазирлиги ҳузуридаги алоқа соҳасини назорат қилувчи инспекцияга сўров йўллагани ҳақида аввал ёзгандик.

«Биз YouTube’га киришда муаммолар юзага келиши билан боғлиқ вазиятдан хавотирдамиз, чунки ушбу видеохостинг бизнинг интернет-трафикимизда сезиларли даражада катта улушга эга. YouTube’нинг ҳар қандай даражада чекланиши Интернетдан фойдаланишнинг дарҳол қисқаришига ва, оқибатда, провайдерларнинг даромадлари камайишига сабаб бўлади, тармоқ фойдаланувчиларининг асаббузарликлари ҳақида-ку гапирмаса ҳам бўлади», — дейди «Билайн Ўзбекистон» бош директори Дмитрий Шуков Spot’га берган интервьюсида.

 

«Инспекция ходимлари вазиятни ҳар томонлама ўрганиб, унинг сабабларини ва YouTube сервиси деградацияси учун жавобгарларни аниқлаш чораларини кўриб, истеъмолчилар — абонентларнинг ҳуқуқлари очиқчасига бузилишига барҳам беради, деб умид қилгимиз келади», — дея қўшимча қилди Шуков.

 

YouTube’нинг ишламаслиги фақат «Билайн»га ўхшаш алоқа операторларини даромаддан маҳрум қилаётгани йўқ, бошқа компанияларга ҳам ноқулайлик туғдирмоқда. «Оддий нарса — мижозлар учун видео юклай олмаяпмиз. VPN’дан фойдаланяпмиз, лекин тезлик жуда паст. Мени омадим келди: YouTube айни зарур вақтда Қозоғистонда эдим, у ерда 4G’да YouTube’дан чексиз фойдаланиш имконини беришади. Агар жуда керак бўлиб қолса, чегарада 4G’ни тутиш мумкин», — дейди VRonica студияси асосчиси Акмал Солиҳов.

Манба: Daryo — LIVE

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мухолифатчиларга муносабат нега ўзгармаяпди?

Ҳукуматимиз оилаларнинг бир-бири билан ажрашиб кетишини шунчаки оддий ҳолат сифатида қабул қилишни одат тусига айлантирган. Баъзан бу муаммога эътибор қаратади, баъзан эса ...

Катта шов-шувларга сабаб бўлаётган острогожская хоним ким?

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 22 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожаатномасида Молия вазирлиги тизимидаги собиқ вазир ва собиқ бошқарма бошлиғининг иш услубини жиддий танқид ...

Тошкент шаҳар солиқ органларининг аттестациядан ўта олмаган 25 фоиз ходими ишдан бўшатилади

Давлат солиқ қўмитасида Тошкент шаҳар солиқ органлари ходимларини аттестациядан ўтказиш якунланди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда. Унинг якунлари бўйича ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400