Комил Холмуродов Мирзачўлга ҳоким бўлди

1 ноябрь куни халқ депутатлари Мирзачўл тумани Кенгашининг навбатдан ташқари қирқ бешинчи сессияси ўтказилди.

Холмуродов Комил Адҳамович

Сессияда вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгаши депутатлари, тумандаги секторлар раҳбарлари, туман ташкилотлари, ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат ташкилотлари раҳбарлари, туман фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродов қатнашган.

Сессияда вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқиб, туманни ижтимоий- иқтисодий, қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ижобий ўзгаришлар ҳамда амалга оширилган улкан қурилиш-бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари тўғрисида сўз юритган.

Сессия ишида ташкилий масала кўрилган.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилишича, вилоят ҳокими Эргаш Салиев Комил Адҳамович Холмуродов Мирзачўл тумани ҳокими этиб тайинлангани ҳақида депутатларга маълум қилган ва бу номзод депутатлар томонидан тўлиқ маъқулланган.

Маълумот учун, Комил Холмуродов шу кунга қадар вилоят прокурори ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродов ҳам сўзга чиқиб, Комл Холмуродов тўғрисида фикр билдирган ва Мирзачўл туманида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида айтиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, Мирзачўл туманининг собиқ ҳокими Махмуд Парсаматович  Холбўтаев Жиззах вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганди. У Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари лавозимига ўтказилган Рустам Холматов ўрнини эгаллади.

Маълумот учун, Ўзбекистон бош прокурори Отабек Муродов Вазирлар Маҳкамасида Агросаноат соҳасига вақтинча масъул этиб тайинланган.

Манба:Кун.Уз

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хитой покистонни мустақил суверенитетини ҳимоя қилишда қўллаб-қувватламоқда

Хитой Покистонни ўзининг мустақил суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишда қўллаб-қувватлайди, деди Хитой Бош вазири Ли Кецян сешанба куни Покистон Бош вазири Имрон ...

Қозоғистон жанубидаги ўзбекларга мамлакат шимолига кўчиб ўтиш таклиф қилинмоқда

Қозоғистон жанубидаги Туркистон вилоятида яшовчи этник ўзбекларга мамлакат шимолига кўчиб ўтиш таклиф қилинди. Ҳукмрон Nur Otan партияси вилоят бўлими раисининг биринчи ...

Туркман прокурорлари ўзбекистонга бензин сотгани учун ишдан олинди

7 август куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов «хизмат вазифасини лозим тарзда бажармаган» Лебап вилояти прокурорлари Бойжон Бойжонов ва Тўйлимурот Егеновни ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400