АГАДИР — Марокашдаги шаҳар, Атлантика океани соҳилидаги порт. Агадир провинциясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 700 минг кишидан ортиқ.
Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Балиқ консерва ва цемент ишлаб чиқарилади ва бошқа корхоналари бор. Денгиз бўйи туризми ва истироҳат маркази. Шаҳарга 16-асрда асос солинган.
Агадир 1911 йилги халқаро низо — Марокашда Германия билан Франциянинг рақобати туфайли келиб чиққан воқеалар билан машҳур. 1960 йил зилзилада шаҳар қаттиқ шикастланган.
Манба:ЎзМЭ