Болаларнинг неча ёшидан Қорбобога ишонмай қўйиши ўрганилди

Англиянинг “Exeter” университети олимлари Қорбобо билан боғлиқ ижтимоий масалаларни тадқиқ қилишмоқда. Университетнинг психология бўйича профессори Крис Бойл (Chris Boyle) одамларнинг Қорбобо ҳақидаги фикрлари қандай ўзгарганини ва бу жараён боланинг ота-онага бўлган ишончига таъсир қиладими-йўқми, деган саволларни ўрганмоқда.

Фото:studioandall.com

Профессор Бойл Қорбобо сўрови бўйича бутун дунё бўйлаб 1200 та жавоб олган ва улар асосан катталарнинг болалик хотираларидан иборат бўлган. 1200 та жавобни таҳлил қилишдан чиққан дастлабки натижалар қуйидагича:

иштирокчиларнинг 34 фоизи Қорбобога ҳали ҳам ишонгиси келганини айтган;

34 фоиз иштирокчилар Қорбобо борлигига ишониш уларнинг хулқига таъсир қилганини айтган, 47 фоизи эса таъсир қилмаганини таъкидлаган;

болалар ўртача 8 ёшдан Қорбобога ишонмай қўйишган;

иштирокчиларнинг учдан бир қисми Қорбобо йўқлигини эшитгач, ҳафсаласи пир бўлган, 15 фоизи ота-онаси уларга хиёнат қилди, деб ўйлаган, 10 фоизи эса жаҳли чиққанини айтган.

Кўп ҳолларда Қорбобо ҳақидаги ҳақиқатнинг аён бўлиши ота-оналарнинг тасодифий ёки мақсадли ҳаракатлари натижаси бўлган. Бошқа ҳолларда ёшлар ўзи ҳақиқатни кўришни бошлаган. Айрим ҳолатларда эса Қорбобо тушунчаси баъзи болаларга қўрқинчли туюлгани учун ота-оналар боласига бор ҳақиқатни айтишга мажбур бўлишган.

Манба:“Turon24”

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Эътиборсизлик – ҳалокатнинг илк манзили

Аччиқ бўлса-да, ҳақиқатни тан олишга тўғри келади: бугун ҳамма оилада ҳам соғлом муҳит ҳукмрон эмас. Ота-оналаримиз гарданидаги масъулиятни унутгани туфайли фарзандлари ...

Огоҳ бўлсак, одамлар, ёхуд гувоҳнинг хикояси

Ҳаётда кўплаб муаммоларимиз бефарқлигимиздан бошланади. Қорақалпоғистон пойтахти Нукус шаҳри буюм бозори олдида йўналиш машиналари тураргоҳида  икки йигит каттиқ тортишарди. ...

Тошкентда 9-синф мактаб ўқувчиси дераза ойнасидан ўзини ташлади

Тошкентдаги 17-сонли мактабнинг 9-синфида ўқийдиган қиз мактабнинг иккинчи қават деразасидан ўзини ташлаган, деб ёзади “UZ24” сайти. Ҳодиса бугун, 29 апрель куни соат 12:30 ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400