Ўзбекистонда Фейсбук ва Ютубга қўйилган тўсиқлар олингани айтилмоқда

Бугун, 15 январдан Ўзбекистонда «Facebook» ва «YouTube» ҳеч қандай VPNсиз яна ишлай бошлади. Барчага маълум бўлганидек бу мамлкатда бир неча ойдан буён ушбу ижтимоий тармоқларга тўғридан тўғри киришнинг имкони бўлмаган.

Иллюстратив фото

«Facebook» тармоғи Ўзбекистон ҳудудида ўтган йилнинг сентабридан ёпиқ қолаётган эди. Айнан сентябрга яқин бир қатор «Facebook»нинг таниқли блоггерларини Ўзбекистон куч ишлатар тизимлари тармоқдаги танқидий постлари сабаб ҳибсга олган эди. «YouTube»га эса октябр ойининг бошларидан кириш қийинлашганди.

Айни пайтда ҳар иккала ижтимоий тармоқ ҳам VPNсиз очилмоқда. Бироқ ишлаш тезлигида муаммолар ҳамон сезилаётганини Ўзбекистон ичкарисидаги ОАВлари ёзмоқда.

Кузатувчиларнинг фикрича Ўзбекистонда Президент Мирзиёев бирорта Ғарб мамлакатига сафар қилиш арафасида интернетдаги тўсиқлар олиниб, қайта келганида яна тўсиқлар қўйилиши кузатилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Эврил турон: қилмишига яраша жазо

“Рустам Иноятов Ўзбекистон МХХ идорасини чорак аср давомида узлуксиз равишда бошқариб келганини, бу давр орасида мамлакатдаги адолатсизлик ва ноҳақлик, диёнатсизлик ва ...

Икки ўзбекистонлик россия чегарасини автобус юкхонасида ноқонуний кесиб ўтди

Ўзбекистонлик икки йигит Россия Федерациясига автобус юкхонасида, чегара назоратини четлаб ўтган ҳолда киришга уринди. Бу ҳақда   «Nuz» нашрига таяниб “7news.uz” сайти ...

Ӯзбегимнинг шаънига доғ тушмасин!

Кӯпчилик марҳум президент Ислом Каримовнинг тӯнғич қизи Гулнора Каримовага тегишли бӯлган бойликлар ҳақидаги мақолалар илк бор хориж матбуотида ёритилганини яхши эсласа ...