Россия Венесуэлага ёрдам берадими?

Венесуэлада қўшҳокимият юзага келгани расмий Москвани безовта қилмай қўймайди, албатта. Нефтга бой бу давлат Россиянинг Лотин Америкасидаги асосий савдо-иқтисодий ҳамкори ҳисобланади.

Фото:Архив

Айни пайтда Венесуэлада ўнлаб рус компаниялари фаолият олиб бормоқда. Қолаверса, халқаро сиёсий масалаларда ҳам икки давлатнинг қарашлари уйғун. Шу сабаб расмий Москванинг Венесуэладаги воқеаларга қарашлари ўзгача, яъни фақат Николас Мадурони қонуний президент сифатида тан олади. Мухолифат лидери ўзини «Венесуэла ўтиш даври президенти» деб эълон қилиши, уни АҚШ ҳамда қитъадаги бошқа давлатлар тан олгани халқаро ҳуқуқ меъёриларига зид, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков баёнот берди, деб ёзмоқда “Хабар” нашри.

Матбуот котиби яна алоҳида таъкидладики, Венесуэладаги вазият шу даражага етиб келишида «учинчи давлатлар қўллари ҳам йўқ эмас, бу жараёнда ҳарбий куч ишлатилиши оғир оқибатларга олиб келиши мумкин».

Журналистларнинг «Мабодо, Мадуро Россиядан сиёсий бошпана сўраса, унинг мурожаати қаноатлантириладими?» деган саволини Дмитрий Песков очиқ қолдирди. Бироқ «Россиядан ёрдам сўралса-чи?» саволига шундай жавоб қайтарди: «…Воқеалар ривожини диққат билан кузатмоқдамиз. Ёрдам? Ҳозирча бу ҳақда мурожаат бўлгани йўқ».

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жамоат жойларида тамаки чекиш тақиқланди

Тожикистонда 2018 йилнинг 2 январидан бошлаб жамоат жойларида тамаки (сигарет) чекиш таъқиқланди. Бу амал Тожикистон Республикасининг 2 январ куни мамлакат президенти ...

Украина бош штаби: россия 20 600 дан ортиқ аскарини йўқотди

Украинага бостириб кирилган кундан бошлаб 18-апрелгача рус авиацияси 167 та самолёт, 147 вертолёт ва 381 та артиллерия тизимини йўқотди. Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари бош ...

«лукойл» ўзбекистондаги лойиҳаларга 2 млрд долларлик сармоя киритади

Россиянинг «Лукойл» компанияси Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳаларга 2 млрд доллар сармоя киритиб, янги блокларда разведка ишларини ўтказишни режалаштирмоқда, дея ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400