Ўзбекистонда газ заправкаларининг фаолияти тўхтатилди

26 январдан бошлаб автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари фаолияти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда АОКАда ўтган брифингда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Вазирлик хабарига кўра, мамлакатни электр энергияси билан таъминлаш даражаси 26 январь соат 09:30 ҳолатига 70 фоизни ташкил қилмоқда.

Таъкидланишича, газ заправкаларнинг фаолиятини вақтинча тўхтатиб туришдан асосий мақсад ижтимоий соҳа объектлари, ишлаб чиқариш корхоналари ва аҳолига газни етказиб беришдан иборат.

«Бу эса ўз навбатида газ ишлаб чиқариш ҳажмининг камайишига олиб келмоқда. Шу сабабли ИЭСларда газ босимининг камайиши мавжуд. Бу эса электр энергияни ишлаб чиқаришга салбий таъсир кўрсатмоқда», — дейди вазрлик матбуот котиби.

26 январдан автомобилларга газ тўлдириш станциялари фаолиятига вақтинчалик чекловлар киритилади, шунингдек, юридик истеъмолчиларга ҳам табиий газ етказиб бериш тўхтатилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жаҳонги позилжонов ва жамоаси ўзбекларни шарманда қиляпти

Мен шахсан унинг "Селфи" деган клипидан уялдим. Болаларини қўшибди, президентни қўшибди ва шармандалик маршини куйлабди. Бунақа ялтоқланиш билан нафақат ўзи, Ўзбекистон ...

Сенаторлар: жинсий шилқимлик учун трамп истеъфо берсин

Нью-Йорк сенатор-демократи Керстин Жилибрандт, душанба куни CNN телеканалидаги чиқишида АҚШ президенти Дональд Трампга қўйилган кўп сонли жинсий шилқимликлардаги айбловлар ...

Ӯзбегимнинг шаънига доғ тушмасин!

Кӯпчилик марҳум президент Ислом Каримовнинг тӯнғич қизи Гулнора Каримовага тегишли бӯлган бойликлар ҳақидаги мақолалар илк бор хориж матбуотида ёритилганини яхши эсласа ...