Ароқ дўконлари ўғил-қизларингизнинг мактабларига яқинлашади, катта-катта супермаркетларда ҳам ароқ сотилади

Ўзбекистонда алкоголь ва тамаки маҳсулотларини таълим, спорт ва диний муассасалардан тўғри чизиқ бўйича 200 метрдан ортиқ радиусда (ҳозирда бу масофа 500 метрни ташкил этади) жойлашган савдо объектларида сотишга рухсат берилади, дея хабар бермоқда «Газета.уз».

Иллюстратив фото:sevastopol.press

Шунингдек, мазкур маҳсулотларни умумий савдо майдони 1000 квадрат метрдан ортиқ бўлган савдо мажмуалари (бозорлар) ва ярмарка павильонларида реализация қилишга ижозат берилади (яъни, катта-катта супермаркетларда ҳам энди сигарет ва ароқ сотилади, дегани).

Президентнинг 5 февралдаги фармонида икки ой муддатда мазкур фармон талабларини инобатга олган ҳолда, жумладан, қуйидагиларни назарда тутувчи «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш кўзда тутилган.

Ўтган йилнинг ёзида «Ўзшаробсаноат» компанияси эълон қилган Президент қарори лойиҳасида алкоголь ва тамаки маҳсулотларини таълим, спорт ва диний муассасалардан 100 метрдан ортиқ масофада сотишга рухсат бериш таклиф қилинган эди. «Газета.уз» ўтказган сўровномада мутахассислар бу қарорни «орта қадам» сифатида баҳолаган эди. Кейинроқ лойиҳа янгиланди — масофа 200 метргача узайтирилди ва тамаки маҳсулотлари ҳақидаги эслатма қўшилди.

Манба:daryo-live

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркманистон голливуд қаҳрамонлари тасвирланган кийимларни кийишни тақиқлади

Туркманистоннинг Болқон вилоятидаги болалар боғчаларида Голливуд ва Дисней мултфильмлари қаҳрамонлари тасвирланган кийимларни кийиш тақиқланди. Шунингдек, хорижий кино ...

Бугун халқаро “рахмат” куни

Бугун рахмат айтиш куни. Бу сана ҳақида эшитганмидингиз! (more…)

Kun.uz: ҳоким мактаб директорларини урди

Kun.uz таҳририятига Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида август ойи охирида рўй берган ҳодиса видеоси юборилди. (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400