Жорий йилнинг май ойида фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бўлиб ўтади. Бу йилги сайлов аввалгиларидан нимаси билан фарқ қилади?

Янги таҳрирда қабул қилинган «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида»ги қонунга мувофиқ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) икки ярим эмас, уч йилга сайланиши белгиланди, шунингдек:

раис яширин овоз бериш йўли билан аниқланади;

яшайдиган ҳудудда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг камида 12 фоизи иштирок этиши шарт.

Авваллари, маҳалла фаоллари, кўчабошиларининг кенгаши бўлиб, унда очиқ овоз бериш йўли билан сайлов бўлиб ўтарди. Аслида, хоҳиши йўқ, бошқа номзодни муносиб кўрган бўлишига қарамасдан, кўп овоз тўплаган шахсни қўллаб қувватлаш кабилар барҳам топиши белгиланди. Ҳамма ўз ҳуқуқидан фойдаланиб, овоз беради ва бу шаффофликни таъминлаши зарур.

Маҳалла раиси энди қанча ойлик олади?

— Жорий йилнинг 2 апрель куни Шавкат Мирзиёев қабул қилган «Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғриси»ги фармонга биноан энди маҳалла раисларининг ойлик маоши икки баравар ошди. Шунингдек, уларга юклатилган 154та вазифа қайтадан кўриб чиқилиб, тузатиш ва қисқартириш киритилиши айтилди. Ҳозирда ишчи гуруҳ лойиҳа юзасидан иш олиб бормоқда, — дейди Республика Маҳаллалар кенгаши бўлим бошлиғи Саодат Боймирзаева.

Республика Маҳаллалар кенгаши бўлим бошлиғининг айтишича, қоидага кўра, олий маълумотга эга бўлган шахслар номзоди маҳалла раислигига кўрсатилиши керак. Лекин кўп ҳолларда ўрта маълумотга эга номзодлар ҳам тақдим этилган. Раис этиб тайинлангач, депутат, олий орган ходимлари билан бевосита алоқада бўлиш талаб этилади. Олий маълумотга эга бўлмаган инсон бундай вазиятларда ечим топишда қийналиб қолиши мумкин.

Маълум қилинишича, сайловни ўрнатилган тартибда ўтказиш учун 9 нафар ишчи гуруҳ тайёрланади. Ҳамма ўзи учун ажратиб берилган кўчаларда тарғибот, таништириш ишларини олиб боради.

«Шофайзбоғ» маҳалласи ишчи гуруҳи аъзоси Раҳматилла Саидхўжаевнинг таъкидлашича, маҳаллада навбат билан навбатчилик жорий этилган. Ишчи гуруҳ маҳалланинг фидойи ва фаол аъзоларидан таркиб топган. Уларга ҳеч қандай ойлик, рағбатлантириш пули берилмайди.

Маълумот учун, республикада 9019та фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, дастлаб 2929 нафар шахсдан 2424 нафар номзод танлаб олинди. Сўнгги маълумотларга кўра, номзодлар сони 1283 нафарга қисқарган. Шундан 270 нафари аёл, эркаклар эса 1013 нафарни ташкил этади.

Баъзи ҳудудларда ташкил этилган ишчи гуруҳларнинг масъулиятсизлиги туфайли, аҳоли орасида сайлов бўлишидан бехабар қолганларни ҳам учратиш мумкин. Бу масала 6 апрель куни бўлган видеоселекторда жиддий танқид қилинди. Ҳамма ўзига керакли нарсани олди, дейди Республика Маҳаллалар кенгаши бўлим бошлиғи Саодат Боймирзаева.

Манба:Кун.уз

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россиялик аёлларга уйланган ўзбекистонликларга оиладан узоқда яшаш тақиқланади

Россия Федерациясининг қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича ҳукумат комиссияси чет эллик муҳожирлар томонидан сохта оила қуришларга қарши қаратилган қонун лойиҳасини кўриб ...

Боҳодир чориев мухолифатми ёки тадбиркорми?!

Боҳодир Чориевнинг Ўзбекистонга қайтиши ўзбек халқига нечоғли муҳим?!!! “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати Раҳбари Боҳодир Хон Туркистон Боҳодир Чориев янаям тўлиқроқ ...

Тошкент вилояти божхоначилари бир гуруҳ “тиллафурушларни” тўхтатиб қолишди

Маълумки Ўзбекистонга фуқаролар ўз эҳтиёжлари учун 65 граммгача заргарлик буюмларини божхона тўловларисиз олиб киришга рухсат этилади. Аммо ушбу маҳсулотларни мамлакатга ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400