От кишнаган оқшом (қисса) 1-қисм

Бу қиссалар не бир кунларни кўрмади!
Зоти номард бўлди, ушбу қиссалар ёқасидан олди. Оғзи бузуқ бўлди, ушбу қиссаларга тупугини сочди. Қўли нопок бўлди, ушбу қиссалардан бутун-бутун бобларни ўчириб ташлади.
Оқибат, ушбу қиссалар ўз вақтида пати юлинмиш товуқ мисол чоп этилди.
Алқисса, дориломон кунлар келди. «От кишнаган оқшом»даги Зиёдулла чавандозчасига айтар бўлсак… улоқ Тоғай Муродда кетди!

1

Биродарлар, кўргилик, кўргилик!
Бир эрта уйғониб, калламга қўл югуртирдим. Сочларим орасида яра-чақалар уч берди. Парвойим фалак бўлди, юра бердим. Онамга-да айтмадим.
Чақалар кун сайин болалади. Катта-катта бўлди. Қўтир бўлиб қичиди.
Шунда, қишлоғимиз дўхтирига бордим. Дўхтир фу, дея афтини буриштирди. Юрчидаги калхонага олиб жўнади.
Йўлда машинадан ташлаб қочдим. Ушлаб келиб, яна машинага босди.
Калхонада… Уҳ, айтгили йўқ. Дўхтир дегани бераҳм экан. Онамни кўрдим, биродарлар, онамни…
Бари калга қайтадан жингала соч битди. Менинг каллам ялтираб қолди. Битта-да соч битмади!
Дўхтирлар ажабланди, камдан кам учрайдиган воқеа, деди. Хўрлигимдан йиғлаб-йиғлаб уйга келдим.
Онамиз тап-тақир калламни ушлаб-ушлаб кўрди. Ич-ичидан куйди. Айтиб-айтиб йиғлади.
— Камбағални туянинг устида ит қопади, дегани шу-да, — деди.
Катта телпак сотиб олдим. Қишин-ёзин қулоқларимгача бостириб кийиб юрдим. Мактабда-да телпагимни олмадим.
Математика муаллимимиз оёғини тираб талаб этди:
— Бош кийимингни олмасанг, дарс ўтмайман!— деди.
Олд қаторда ўтирган синф оқсоқолимиз муаллимга бир нималар деди. Аммо муаллим ўз сўзида турди:

— Ўқувчи дарсда ялангбош ўтириши лозим! Қоида шундай!
Телпагимни калламга босиб ушладим.
— Ўқувчи Қурбонов, сенга айтяпман!
Миқ этмадим. Муаллимимиз телпагимни бошимдан юлиб олди. Деразадан ташқарига отиб юборди.
Синфимиз болалар кулгисидан зириллаб кетди. Болалар калламни офтобга менгзаб қийқирди:
— Ура-а-а, кун чиқди!
Калламни қўлларим билан яширдим, ҳўнграб йиғладим. Сиёҳдонни олиб, муаллимнинг юзига отдим. Тегмади. Кейин, ташқари отилдим. Мактабдан қочиб кетдим.
Яна қайтиб мактабга оёғимни босмадим. Директор билан синф раҳбаримиз келиб тавалло қилди. Онамиз алдаб-авради. Барибир мактабга бормадим.
Бешинчи синф каллам билан қолдим.


Тоғай Мурод

От кишнаган оқшом (қисса)

(Давомини ўқинг)

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Юлдузли тунлар-71

* * * Деҳлида тўп-тўп бўлиб айланиб юрган ғолиблар орасида ёғли ўлжа излаётганлари ҳам бор эди. Синд дарёсининг бўйидан Бобур аскарларига қўшилиб келган Ёр Ҳусайнбек илгари ...

Юлдузли тунлар-62

7 Бундан бир ярим йил аввал Хонзода бегим ёлғиз ўғилчаси билан Балхдан Қундузга келаётганда унинг юрагини титратган номаълум хавф-хатарлар гўё мана шу оғир чекиниш пайтини ...

Тошканд устида қонлиқ булутлар

6. ТОШКАНД УСТИДА ҚОНЛИҚ БУЛУТЛАР Бу кунларда Марғилонда шундай хабар чиқиб қолди. «Тошканд ҳокими бўлған Азизбек Қўқонға қарши бош кўтарган. Хон томонидан хирож (закот, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400