Ўзбекистон Африка давлатларидан кейин бешинчи бўлиб Scaling Solar дастурига қўшилди

Ўзбекистон Scaling Solar («Қуёш энергетикасини кенгайтириши») дастурига қўшилган бешинчи мамлакатга айланди, дея хабар қилди Жаҳон банки матбуот хизмати. Дастур илк бор Африка қитъаси сарҳадларидан чиқди.

Scaling Solar — Жаҳон банкининг ҳукуматларга хусусийй сармоядорларни жалб этган ҳолда йирик миқёсли қуёш энергетикаси лойиҳаларини харид қилиш ва ишлаб чиқиш бўйича дастури. У техник ёрдам, ҳужжатларни стандартлаштириш ҳамда Жаҳон банки ташкилотлари томонидан молиялаштиришни дастлабки маъқуллаш кабиларни ўз ичига олади.

Ҳозирда дастур Замбия, Сенегал, Эфиопия ва Мадагаскарда 1,5 гигаваттдан ортиқ қуёш энергиясини ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватламоқда.

Жаҳон банки матбуот хизматининг қайд этишича, Ўзбекистон 1 гигаваттгача миқдорда қуёш энергиясини ишлаб чиқаришни мўлжалламоқда. Жараёнда дастлаб 100 мегаватт энергия ишлаб чиқариш бўйича савдолар ўтказилади. Scaling Solar дастуридан фойдаланиш бўйича қарор ҳам қабул қилинган.

2018 йилнинг май ойида Ўзбекистон ҳукумати Жаҳон банки таркибига кирувчи Халқаро молия корпорацияси (IFC) билан Навоий вилоятида 100 мегаватт қувватга эга фотоэлектр станциясини молиялаштириш, қуриш ва фойдаланишга топшириш учун хусусий инвесторни жалб қилиш бўйича давлат-хусусий шерикчилик лойиҳасини шакллантириш юзасидан битим имзолаган эди. Сўнгра Ўзбекистон Scaling Solar дастуридан фойдаланган ҳолда малакали номзодлардан таклифларни жўнатишга сўровни эълон қилди.

IFC бош директори Филип Ле Уерунинг сўзларига кўра, Scaling Solar Африканинг Саҳрои Кабий чўли жанубидаги мамлакатларида қайта тикланувчи энергия манбалари бозорига хусусий сармоядорларни муваффақиятли жалб этди. «Унинг комплекс ва стандартлаштирилган ёндашуви Ўзбекистон ва бошқа бозорлар учун улкан салоҳиятни ўзида намоён этади», — деди у.

Ўзбекистон энергетикаси табиий газга кучли қарам. Мамлакатда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг 82 фоизи иссиқлик электр станциялари ҳиссасига тўғри келади. Ҳукумат мамлакатдаги энергетик мувозанатни диверсификация қилиш ва хусусий сармояларни жалб қилиш мақсадида қайта тикланувчи энергия секторини ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда.

Жаҳон банки маълумотларига кўра, Навоий вилоятида фотоэлектр станция қурилиши учун 11 та компания ўз таклифларини тақдим этиши учун таклиф қилиб бўлинди. Натижалар жорий йил учинчи чорагида эълон қилинади. Лойиҳа Австрия Молия вазирлиги ҳамда Швейцариянинг Иқтисодий алоқалар бўйича давлат котибияти кўмагида амалга оширилмоқда.

Манба:Соф.уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бир томон зимистон, нариги томон чароғон

Шу кунларда Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасини юқоридан туриб расмга олинса, худди Шимолий ва Жанубий Кореянинг фарқини кўрсатувчи машҳур суратни эслатадиган картинани ...

Алишер усмоновнинг туғилган куни билан табриклаш учун олигархлар тошкентда йиғилмоқда

Ўзбекистонга келиб кетаётган самолётларни кузатадиган. Бу ҳақда Ўзбекистонга келиб кетаётган самолётларни кузатадиган Telegram'даги "AviaSpotter" каналининг маълумотларига ...

Деҳқонобод тумани ҳокими зоир алиқуловга  полковник унвони топширилди

Қашқадарёда 2 сентябрь куни ўтказилган вилоят ИИБ тизимда фаолият юритувчи ходимларни тақдирлаш маросимида Деҳқонобод тумани ҳокими Зоир Алиқуловга полковник унвони ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400