Самарқанддаги ТИР-паркида 22 нафар енгил табиатли аёл ушланди

Самарқанд вилоят ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ҳамда жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходимларидан иборат гуруҳлар томонидан Оқдарё тумани ҳудудида жойлашган «Делнатали транс», «Ақсойлар» ва «Тимур сервис» номли ТИР-паркларда тунги рейд тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда «Zarnews» хабар қилади.

Вилоят ИИБ матбуот хизматининг маълум қилишича, ўтказилган рейд тадбирлари давомида, вилоятнинг шаҳар-туманларидан ҳамда бошқа вилоятлардан келган 22 нафар енгил табиатли аёллар чет эл фуқаролари, яъни автотураргоҳларда дам олиш мақсадида тўхтаган фуқаролар билан автомашина кабиналарида яқин алоқада бўлган вақтида ушланган.

— Бу аёллар Оқдарё туман ИИБга олиб келинди, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди ва уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 190-моддаси тартибида маъмурий баённомалар тузилди, — дейди вилоят ИИБ матбуот хизмати раҳбари Ш.Норматова.

Рейд давомида қўлга олинган аёллар доимий яшаш манзиллари бўйича ҳудудий ҳокимликларнинг хотин-қизлар қўмиталари ҳамда маҳалла фаоллари ва яқин қариндошлари ўртасида муҳокама қилиш учун жўнатилган. Шунингдек, уларни тиббиий кўрикдан ўтказиб, бандлигини таъминлаш чораларини кўриш, келгусида шу каби салбий ҳолатларни олдини олиш борасида тегишли чора-тадбирлар белгиланиши назоратга олинган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бизнинг одамлар – ҳақиқатни айтишга юраги бетламайди

Биздаги бу илмилиқ вазият, ҳар доимгидек, совет мероси. СССРда дастлаб барча халқларнинг интеллигенцияси йўқ қилинди (муросасозларгина қолдирилди), кейин эса қатъий цензура ...

Самарқандлик қотилларнинг ота-онаси ким?

Самарқанднинг Иштихон туманида бўлган воқеа кўпчиликни ларзага солди. Бир оила йўқ бўлиб кетди. Ҳар бир жамиятда оиланинг оила бўлиб шаклланиши, ўз ўрнини топиши нечоғлик ...

Онажоним

Аброл Қаххоров.  Таржимон Моҳирабону Булутлар ортида ухлар сариқ ой. Қоронғу ўрмонга боққандек, гўё,  мен кўкка термулиб қарайман. Қайдадир, юлдузлар аро адашган онам, ...