Калининградда ўзбекистонликни уриб ўлдириб, сўнг ёқиб юборди

Россиянинг Калининград шаҳрида Ўзбекистон фуқаросини ўлдиришда гумонланаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ТАССга таяниб “Соф.уз” ёзмоқда.

Аввалроқ вафот этган шахснинг ёнғин натижасида ўлгани хабар берилганди. Аниқланишича, марҳум ўлгунча калтакланган, қотил эса жиноятни яшириш учун жасадни ёқиб юборган.

“Жиноятни амалга оширишда гумон қилинаётган шахс ушланди. У 24 ёшли маҳаллий фуқародир”, дейилади хабарда.

Жиноятда гумонланувчининг айтишича, у Ўзбекистон фуқаросини ўлдирган. Унга чет-элликнинг ўзини тутиши ёқмаган. Жиноят изини яшириш учун у жасадни биотуалет кабинасига жойлаган ва ёқиб юборган. Ўзи жиноят содир бўлган жойдан қочиб кетган.

Жиноятчига қандай жазо берилиши ҳали очиқланмади. Аниқланишича, у муқаддам жиноят билан қўлга тушмаган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Санкт-петербургдаги уй томидан ўзбекистонликнинг жасади топилди

2019 йилнинг 19 июль куни Санкт-Петербургнинг Москва туманидаги уй томида Ўзбекистон фуқароси У.А.нинг жасади топилган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош ...

Буркина-фасодаги ҳужум оқибатида 50 киши ҳалок бўлди

Буркина-Фасонинг Сахел минтақасида содир этилган қуролли ҳужумда 50 киши ҳалок бўлди. Ҳукуматнинг матбуот котиби Лионел Бильго матбуот анжуманида шанба оқшомида номаълум ...

Учтепа туманида ўз отасини уриб ўлдирди

2019 йилнинг 30 январь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани Тақачи кўчасида яшовчи С.Б. уйида ўзаро жанжал туфайли бирга яшаган отасининг танасини турли жойларига қўллари ...