Астраханда 25 нафар ўзбек қулликдан озод бўлди

Ўзбекистоннинг Ростов-на-Донудаги бош консулхонаси вакиллари Астрахан вилоятида 25 нафар Ўзбекистон фуқаросига паспортларини қайтариб олиш, ойликлари олиш ва Ватанга қайтишларида ёрдамлашди, дея хабар қилди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Ўтган ҳафта, 24 октябрь куни фуқароларнинг мурожаатлари муносабати билан Астрахан вилоятида сайёр қабул ўтказилди.

Консул Хўжабахлил Асомов ўзбек диаспораси раҳбари Баҳодир Аминов билан биргаликда иш берувчи томонидан паспортлари олиб қўйилиб, маошларини берилмаётган 25 нафар Ўзбекистон фуқароси билан учрашиш учун Харабали туманига ташриф буюрди.

«Олиб борилган ишлар натижасида ҳужжатлар қайтарилди ва пуллар тўланди, ватандошлар эса Ватанга юборилди», — дейилади ТИВ хабарида.

Сафар жараёнида бошқа қонунбузарликлар ҳам аниқланди. Бош консулхона текширув тадбирларини ўтказишни сўраб Астрахан вилояти ҳукумати органларига мурожаат қилишни режалаштирган.

Ташриф чоғида Бош консулхона вакили чет эл фуқароларининг вақтинча сақлаш ҳибсхонасига ҳам борди. У ерда 50 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлиб туриш ва ишлаш тартибларини бузгани учун сақланмоқда. 11 кишига Ўзбекистонга қайтиш учун сертификатлар берилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фарғонада 34 ёшли куёв ўз қайн акасини ҳаётига аралашгани учун ваҳшийларча ўлдирди

Жанжалга оилавий келишмовчиликлар учун куёвини “тарбиялаб” қўйиш учун қайн аканинг аралашуви сабаб бўлган. “Jahon.uz”нинг ишончли вакили томонидан қўлга киритилган суд ...

Ўзбекистонда 10 нафар ҳоким пахта терими сабабли ишини йўқотиши мумкин

2018 йилги пахта терими мавсумида сусткашликка йўл қўйгани, пахта теримига етарли миқдорда теримчилар жалб эта олмагани учун республика бўйлаб 10та туман ва шаҳар ҳокимлари ...

Улуғбек бакиров: ўзбекистон қамоқхоналаридаги шунча мазлумлар кам эдими

Минг афсуски, асрлардан бери бизнинг жамиятда мазлумлар ҳимояси учун курашиш бошқа халқлар каби ривожланмаган. Нафақат ривожланмаган, балки бундай тизим зеҳниятимизда йўқ, ...