Владивостокдаги  қабристонда 3 нафар ўзбек тириклайин ёниб кетди

Россиянинг Владивосток шаҳридаги қабристонда 24 октябрга ўтар кечаси ёнғин юз берган. Ёнғин қабристондаги икки қаватли хўжалик биносида юзага келган. Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.

Хабар берилишича, ёнғинни ўчирган ўт ўчирувчилар ҳодиса жойида уч кишининг жасадини топган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Владивосток шаҳридаги Бош консулхона маълумотига таянган ҳолда маълум қилишича, 24 октябрь, пайшанба куни юз берган мазкур ёнғин оқибатида Бухоро вилоятидан келган уч нафар Ўзбекистон фуқароси О.Ж., К.Т. ва Ж.Б. вафот этган.

Консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалалар ҳал қилинганидан сўнг, 26 октябрь, шанба куни мазкур уч фуқаронинг жасадлари «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг «Владивосток—Тошкент» йўналишидаги рейси билан Ўзбекистонга олиб келинган.

Шунингдек, 27 октябрь куни Владивосток шаҳри болалар касалхонасида соғлиғи ҳолатининг ёмонлашгани сабабли яна бир Ўзбекистон фуқароси И.Б. вафот этган.

Бош консулхона мазкур вазиятни назоратга олган ва Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси билан биргаликда марҳуманинг жасадини Ватанга юбориш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Исмат хушев билан юзма-юз, ёҳуд иккиланиш қанча давом этади?

Хориждаги ўзбек журналисти Исмат Хушев билан ғойибона суҳбат. 2012 йилда муҳожирликда ташкил қилиниб, Канаданинг Торонто шаҳридан эшиттиришлар бераётган "Дунё ўзбеклари " ...

Танлаш имконияти бўлмаган жойда машинали бўлиш осон эмас

Отам ҳалигача мукофотга машина олганман, деб мақтаниб юради. Биз бир этак жужуқлар ҳам майса тусидаги «Москвич»га ўтирганда ўзимизни еттинчи осмонда юргандай ҳис қилардик. ...

Ўзбекистон парламенти қорақалпоғистон суверенитетини сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди

Йигирмага яқин одам ҳалок бўлган оммавий тартибсизликлардан сўнг Ўзбекистон парламенти Конституциянинг янги лойиҳасида Қорақалпоғистоннинг суверен мақомини ўзгаришсиз ...