Британиялик олимлар коронавируснинг анча олдин пайдо бўлганини таъкидлашмоқда

Коронавирус Хитойда 2019 йил сентябрь ойида пайдо бўлди ва Уҳан шаҳрининг бунга алоқаси йўқ, деб ҳисобламоқда Кембриж университети олимлари.

Фото: Shutterstock

17 апрель куни South China Morning Post нашри Кембриж университети тадқиқотига эътибор қаратди. Британиялик олимлар фикрига кўра, коронавирус эпидемиясининг хуружи декабрдан ҳам аввалроқ, сентябрь ойида бошланган. Вирус 13 сентябрь ва 7 декабрь оралиғида пайдо бўлган. Аввалроқ унинг Уҳан шаҳридаги денгиз маҳсулотлари бозоридан тарқалгани айтилган эди. Тадқиқотчилар эса уни Хитойнинг жанубида пайдо бўлганини тахмин қилишмоқда.

Вирус инсониятга ҳужум қилиб, эпидемия тусини олгунча анча вақт давомида пайт пойлаган. Кембриж университетининг ирсиятшунос олими Питер Фостер бу борада шундай деди:

«Вирус инсон учун қулай бўлган шаклга кириш учун бир неча ой давомида мутациялашган. Олдин кўршапалак ёки бошқа ҳайвон ёки инсон вужудида бир неча ойлар давомида яширинган, ҳеч кимга юқмаган».

Буни аниқлаш учун тадқиқотчилар гуруҳи вируснинг кўплаб штаммларини таҳлил қилиб, математик алгоритмдан фойдаланишган. У генлар мутацияси даврида организмларнинг глобал ҳаракати картасини тузиш имконини берган.

https://kun.uz/news/2020/04/17/britaniyalik-olimlar-koronavirusning-ancha-oldin-paydo-bolganini-takidlashmoqda

 

 

 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Петербургда меҳнат мигрантлари ўртасида муштлашув: икки киши яраланди

Санкт-Петербургнинг Виборг туманида кетаётган қурилишлардан бирида 26 июн куни меҳнат муҳожирлари орасида оммавий муштлашув бўлиб ўтди. Маҳаллий журналистларга кўра, икки ...

Фаластин ташқи ишлар вазири тошкентга келади

Фаластин Давлати Ташқи ишлар вазири Риад ал-Малкий ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 2016 йил 2018-йилнинг  1-август куни Тошкент шаҳрига Фаластин Давлати ...

Қиролича елизавета тахтни шаҳзода чарльзга топширади

Қиролича Елизавета 1937 йилдаги регентлик тўғрисидаги қонунга асосан «аксарият мажбуриятлари»ни ўғли, Уэльс шаҳзодаси Чарльзга топшириши мумкин. Шундай тақдирда ҳам у ...