21-январь куни Эрон, Россия ва Хитой Ҳинд океанининг шимолида денгиз-аскар қисмларининг бирлашган машқлари ўтказади. Бу ҳақда Эрон матбуоти маълум қилиб, ушбу уч давлат АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан кучайиб бораётган босимга қарши бирлашаётгани ҳақида ёзди.
Эрон қуролли кучлари вакилининг қисман расмий ҳисобланган ISNA ахборот агентлигига айтишича, машғулотлардан мақсад “минтақада хавфсизликни мустаҳкамлаш”дир.
“Денгиз хавфсизлик белбоғи – 2022” деб аталувчи машқлар 2019-йилдан буён уч давлатнинг учинчи машғулоти бўлади. 2021-йилнинг июнь ойида Эрон президенти этиб сайланган Иброҳим Раиси Москва билан ҳам, Пекин билан ҳам сиёсий ҳамкорликни теранглатишни бошлади. Иброҳим Раиси 19 январь куни Москвада Россия президенти Владимир Путин билан учрашди.