Испанияда 30 йил аввал сув босган қишлоқ яна пайдо бўлди. Бунга қурғоқчилик сабаб бўлмоқда. Воқеа Галисия ҳудудида юз берган. 1992 йилда бу ерда сув омбори қурилиши бошланиб, Аcередо қишлоғини сув босган. У ерда яшовчи 100 дан ортиқ аҳолига товон пули тўланган ва барчаси бошқа жойга кўчирилган. Бироқ сўнгги қурғоқчилик туфайли тўғон суви пасайиб, қишлоқ яна пайдо бўла бошлади. Уни ўз кўзлари билан кўриш учун бошқа минтақалардан сайёҳлар оқиб келишмоқда. 30 йилдан бери сув остида қолганига қарамай, биноларнинг аксарияти яхши сақланиб қолган.
Испанияда 30 йил аввал сув босган қишлоқ яна пайдо бўлди
February 13 2022, 05:02
Жаҳон