Норвегия Россия билан таълим соҳасидаги ҳамкорликни тўхтатди

Норвегия Россия билан таълим соҳасидаги ҳамкорликни тўхтатди. Бу ҳақда Норвегия вазирлар маҳкамаси маълум қилди.

Ҳукумат, шунингдек, Россиянинг «Эрасмус+»  ва «Горизонт Европа» таълим ва тадқиқот дастурларида иштирок этишини кўриб чиқишини маълум қилди.

Норвегия таълим вазири Ола Бортен Мое санкциялар “фуқаролик жамиятига эмас, балки Россия расмийларига қарши қаратилганини” маълум қилди.

Унинг қайд этишича, ҳозирда Вазирлар Маҳкамаси украиналик ва россиялик талабаларга ёрдам бериш устида ишламоқда.

Аввалроқ Массачусетс технология институти (MIT) Сколков фан ва технология институти (Skoltech) билан ҳамкорликни тўхтатган эди. Америка институти бу қадам Украинадаги вазият туфайли қилинганини қайд этади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Президент шавкат мирзиёев  фармони билан бир қатор артистлар орден билан мукофотланди

  Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат ...

Ўзбекистон ўз автомобилларини чет элга паст нархда сотишни тўхтатди. айтишларича, энди ҳеч қачон «ўзбекистонда қиммат, чет элда арзон» бўлмасмиш

Ўзбекистон ўзи ишлаб чиқарган автомобилларни хорижга паст нархда сотиш билан боғлиқ кўп йиллик амалиётга барҳам берди. Май ойида Россияда Ravon автомобиллари тақчиллиги юзага ...

Олти кишини совуқда сувга туширган зойир мирзаев туман ҳокимига айланди

Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг собиқ ўринбосари Зойир Тоирович Мирзаев Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу маълумотни «Kun.uz» ...