БМТ: Украина аҳолисининг 90 фоизи қашшоқ бўлади

Агар Украинадаги қуролли можаро узоқ давом этса, аҳолининг 90 фоизи, яъни ҳар ўн кишидан тўққиз нафари камбағал бўлади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури бонг урмоқда. Сабаби ҳарбий ҳаракатлардан Украина сўнгги 20 йилдаги иқтисодий ютуқларидан айрилиб, натижада иқтисоди таназзулга учраши мумкин. Агентлик ҳалокатнинг олдини олиш учун Киев билан иш олиб бораётганини айтади. Мисол учун, аҳоли уйларини тарк этмаслик учун озиқ-овқат ва уй-рўзғор буюмларини харид қилиш учун маблағ ажратишни ўйламоқда.

Ахим Штайнер, БМТ Тараққиёт дастурининг маъмури:

– Агар Украинадаги қуролли можаро узоқ давом этса, мамлакатда қашшоқлик кескин ортади. Можародан олдин Украина аҳолисининг 2 фоизи қашшоқликда яшаган, яъни кунига 5,50 долларга ҳаёт кечирган. Ҳисоботда келтирилган рақамлар ҳақиқатан ҳам ташвишли. Қуролли можаронинг ҳалокатли оқибатларини ҳозирдан кўриб турибмиз. Масалан, Украинада корхоналарнинг 50 фоизи бутунлай тўхтаб қолган, қолганлари эса турли шароитларда ишламоқда.

Украина бошқа халқаро ташкилотлар томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Халқаро Қизил Хоч қўмитаси (ХҚХҚ) Венгриядан чиққан инсонпарварлик карвони Украинанинг Руминия билан чегарасига етиб келганини маълум қилди. Айни пайтда Қизил Хоч қамалдаги Суми шаҳридан 30 нафар тинч аҳолини эвакуация қилишга уринмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Украинада қуролли можаро бошланганидан бери 3 миллионга яқин одам хорижга қочиб ўтган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Пенсия билан нафақанинг фарқи нимада?

Кўп ҳолларда ОАВларда пенсия билан нафақа тушунчалари ноўрин ишлатилади. Баъзан пенсионер сўзи ўрнига «нафақахўр» сўзини ёки «нафақага чиқдим» ибораси ҳам ишлатиб юборилади, ...

Коронавирус хавфи: постларда нега қуролланган ҳарбийлар турибди?

Ўзбекистонда коронавирусга қарши чора-тадбирлар доирасида қатор шаҳарлар ёпилиб, назорат постлари ўрнатилди. Уларга қўриқлаш учун қуролли ҳарбийлар жойлаштирилди. Постларда ...

Польшанинг собиқ ҳарбий хизматчиси беларусда осилган ҳолда топилди

Беларусдан сиёсий бошпана сўраган собиқ польшалик ҳарбий хизматчи Эмил Чечко Минскда осилган ҳолда топилди. Бу ҳақда Беларус Тергов қўмитаси хабар берди. Агентлик ...