Евгений Пригожин Украинадаги урушни қўллаб-қувватлаш учун Кремль ботларини яратмоқда

Путиннинг “ошпази” дейилган Евгений Пригожин бошчилигидаги бўлинма Украинада бўлаётган уруш ҳақидаги хабарлар, видеолар ва постларга изоҳ бериш учун одамларни ёлламоқда. Телеграмда «Кибер зона Z» деган чат очиб ишлаётган Кремл ботлари ҳақида «Фонтанка» сайтининг тадқиқотида айтилмоқда.

Сайт мухбири танловдан ўтиб бир кун Кремль боти сифатида ишлади. Танлов жараёнида мухбирга “иш қийин эмас, телеграм ва бошқа платформаларга кунига 200 га яқин шарҳ ёзасиз”, дейишди. Бир сменада юз киши ишлаган. Уларга “Вконтакте”да кўп шарҳ ёзишнинг ҳожати йўқ, дейишди. Бунинг сабаби шундаки, ушбу тармоқдаги маълумотлар “бироз нейтрал”.

 Мухбирга танловдан ўтаётган вақтда:

“Кураторлар чатлар ва каналларни, қайси пост остида нима ёзиш кераклигини аниқлайди. Сиз кўп сўз ёзишингиз шарт эмас, фақат икки ёки учта жумла ёзинг. Бизнинг узоқ йиллик ходимларимиз сизга ёрдам беради” деган

Кураторлар ишга қабул қилинганларга “сиёсат” ва “янгилик” сарлавҳалари остида эълон қилинган тренд бўлаётган видеолар коментарийларига ватанпарварлик руҳидаги фикрларни ёзишни топширган.

“Фонтанка” нашрининг ёзишича, Кремль тролларининг иши қуйидагича: улар махсус чат орқали ватанпарварлик каналларига видео ва маълумотларни тарқатадилар. Ботлар турли аккаунтлар билан бу маълумотни машҳур видеолар остига шарҳ сифатида қолдирадилар. Мисол учун, бундай шарҳлар «Настоящее времянинг» хабарлари коментарийларида қолдирилган.

Иш кунининг охирида ботлар кураторларга қанча шарҳ ёзганлигининг скриншотини юборади.

“Маошлар ҳар ойнинг 15-кунида тўланади. Лойиҳа 9-май куни якунланади, май ойининг маоши алоҳида тўланади» деб ёзади сайт.

Кураторлардан бири маоши ойига 45 минг рубль, ботлар икки кун ишлаб, икки кун дам олишини айтган. Сайт мухбирининг таъкидлашича, бот гуруҳининг кўплаб аъзолари Россиянинг Украинага бўлган агрессиясини қўллаб-қувватлаб, Украинадаги русларни қутқариш керак, деб ҳисоблашган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Борис немцов номидаги мукофот владимир зеленскийга топширилди

Бу йилги Борис Немцов номидаги мукофот Украина президенти Владимир Зеленскийга топширилди. Бу ҳақда якшанба куни Борис Немцов номидаги «Озодлик учун» жамғармаси маълум қилди. ...

Путиннинг оғир касалга чалингани айтилмоқда

Украина ҳарбий разведкаси раҳбари генерал Кирилл Буданов Россия президенти Владимир Путиннинг оғир касал эканлигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Путин сиёсатидан ...

Украина россия кучлари томонидан босиб олинган мингдан ортиқ қишлоқни озод қилди

Урушнинг 110-кунида Украина қуролли кучлари Россия кучлари томонидан босиб олинган Украинанинг мингдан ортиқ шаҳар ва қишлоқларини озод қилди. Бу ҳақда Украина президенти ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400