Путиннинг оғир касалга чалингани айтилмоқда

Украина ҳарбий разведкаси раҳбари генерал Кирилл Буданов Россия президенти Владимир Путиннинг оғир касал эканлигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Путин сиёсатидан норози бўлган Россиянинг юқори мартабали мулозимлари уни ҳокимиятдан четлаштиришга ҳозирлик кўрмоқда. Буданов Британиянинг Sky News телеканалига берган интервьюсида шундай деди. Разведка раҳбари Путинга саратон касаллиги ташхиси қўйилганини айтиб, манбаларни ошкор қилмаган.

Буданов Россия ва Украина ўртасидаги фаол жанговар ҳаракатлар йил охиригача давом этишини, августда бурилиш нуқтаси бўлишини башорат қилди. Унга кўра, Украина урушдан кейин назоратни йўқотган барча ҳудудларни, жумладан Донбасс ва Қримни ҳам ўз назоратига олади.

Шанба куни The Times газетаси Владимир Путиннинг саломатлиги ҳақида мақола эълон қилди. У Американинг New Lines журналининг қўлида бўлган россиялик олигарх ва ғарблик инвестор ўртасидаги суҳбатнинг аудиоёзувини манба қилиб ёзган. Март ойида бўлиб ўтган бу суҳбатда россиялик тадбиркор Путин оқ қон касалигига чалинганини айтган. Унинг фикрича, Путин Украинага ҳужум қилишга буйруқ бериб, “ақлдан озган”. Бу ҳаракат Россия иқтисодиётига катта зарар етказди. Олигархнинг исми ошкор этилмаган.

Аввалроқ Россияни тарк этган миллиардер Олег Тинков журналист Юрий Дудга Россиянинг кўплаб бой одамлари Украинадаги урушга қарши эканини айтган.

 Кремл Путиннинг соғлиғи ҳақида ҳеч қандай изоҳ бермаган ва президентнинг соғлиғи яхши эканини айтиб келмоқда. Путин камдан-кам ҳолларда омма олдига чиқмоқда, бироқ бу ҳафта у Москвада 9-майда бўлиб ўтган парад ва бир қатор учрашувларда қатнашди.

Владимир Путин 69 ёшда. Унинг ташаббуси билан қабул қилинган Конституцияга киритилган ўзгартиришларга кўра, у қайта сайланса 2036 йилгача ҳокимиятда қолиши мумкин.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Европа иттифоқи украинага берадиган ёрдамини икки бараварга оширди

Европа Иттифоқи (ЕИ) Украинага берадиган ҳарбий ёрдамини икки бараварга оширди. Ташкилот 23-март куни 1 миллиард доллар ажратишга қарор қилди. Европа Иттифоқи Кенгаши матбуот ...

Россияда ўзбекистонлик сотувчи аёлни харидордар кўз ўнгида ваҳшийларча ўлдиришди

«Пятерочка» дўконида эркак киши кассирга ҳужум қилиб, аёлга пичоқ билан 20га яқин жароҳат етказди ва воқеа жойидан яширинди. Уч нафар фарзанди бўлган ўзбекистонлик Умида С. ...

«биз энди ҳеч нарсага қарамаймиз»: россия украинани огоҳлантирди

Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби, генерал-майор Игорь Конашенков Украина Россия ҳудудида агар қўпорувчилик қилишда давом этса, Киев шаҳрига зарба беришидан ...