Украина Россия кучлари томонидан босиб олинган мингдан ортиқ қишлоқни озод қилди

Урушнинг 110-кунида Украина қуролли кучлари Россия кучлари томонидан босиб олинган Украинанинг мингдан ортиқ шаҳар ва қишлоқларини озод қилди. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский тунги мурожаатида маълум қилди.

Аввалроқ у Россия қўшинлари Украинанинг 3 минг 620 қишлоғига кирганини, украин ҳудудининг 20 фоиздан ортиғини эгаллаб турган маълум қилганди. Озод қилинган қишлоқлар Житомир, Киев, Чернигов, Суми, Харьков ва Херсон вилоятларида жойлашган.

Президент Зеленский ўзининг янги мурожаатида агар Ғарб қуроллари тўлиқ етказиб берилса, улар Россия кучларини ортга чекинтиришини ва ҳатто Қримни ҳам озод қилишини айтди.

«Бизнинг олдинга силжишдан бошқа иложимиз йўқ. Биз бутун ҳудудимизни озод қилишимиз керак. Биз барча вилоятларимиздан босқинчиларни қувиб чиқаришимиз керак. Гарчи фронтимиз 2,5 минг километрга чўзилган бўлса-да, стратегик устунлик биз томонда бўлмоқда. Биз Украина байроғи туширилган ҳар бир шаҳар ва қишлоққа етиб борамиз. Биз бориб, ҳар бир уйга байроқларимизни ўрнатамиз», — деди Владимир Зеленский.

Россия кучлари Украинага 24-февралда бостириб кирди. Ҳозиргача Россия қўшинлари Украинанинг Донецк ва Луганск вилоятларининг катта қисмини, шунингдек, Херсон, Запорожье ва Харьков вилоятларининг бир қисмини эгаллаб олган. Донецк ва Луганск вилоятларида, жумладан Северодонецк ва Лисичанск шаҳарларида кучли ҳужумлар уюштирилмоқда. Москва 2014-йилда Украинанинг Қрим ярим оролини аннекция қилиб, ўзига қўшиб олган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Буюк британия бош вазири борис жонсон истеъфога чиқди

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ўз лавозимидан ва ҳукмрон Консерватив партия раҳбариятидан истеъфога чиқди. Буни эълон қилар экан, сиёсатчи дунёдаги энг яхши ишни тарк ...

Кемани сувга чўктириб, танкларни кўйдирмоқда: украина қандай қуроллар билан урушмоқда?

Россиянинг Украинага бостириб киришининг иккинчи ойи яқинлашмоқда. Киев Ғарб томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланмоқда. Молиявий ва қурол-яроғ билан таъминлаш даражаси ошди. ...

“путин ядро урушини бошлашга тайёр”

Агар Путин бу қарорга интилса, унинг ёрдамчиларидан тортиб, котибларигача бутун жамоаси бунга қарши чиқади. Таниқли украиналик журналист Дмитрий Гордон Путиннинг сайловолди ...