Қозоғистонда 9-май – Ғалаба кунида ҳарбий парад ўтказилмайди

Қозоғистонда 9-май – Ғалаба кунида ҳарбий парад ўтказилмайди. Бу ҳақда Қозоғистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, мамлакатда 7-май куни нишонланадиган Ватан ҳимоячилари куни ҳам тантанали равишда нишонланмайди.

“2022-йилда Қозоғистон Қуролли Кучларининг 30 йиллиги ва 1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушидаги Ғалаба куни муносабати билан ҳарбий парад ўтказилиши режалаштирилмаган”, — дейилади хабарда.

Мудофаа вазирлиги 2022-йилда парад ўрнига 50 га яқин ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари ўтказилишини маълум қилди. Улар Қозоғистоннинг турли вилоятларида ташкил этилади. Хусусан, мамлакат бўйлаб Улуғ Ватан уруши ва Қуролли Кучлар фахрийларини байрам билан табриклашади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда кетма-кет учинчи йил ҳарбий парад тўхтатилди. 2020-2021-йилларда пандемия туфайли маросим ўрнига ҳарбий гарнизонларда хотира тадбирлари ўтказилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоғистонда ота-оналар рўмолли қизлар мактабга киритилмаётгани ортидан намойишга чиқди

Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Фирдавсий қишлоғидаги ўрта мактабга рўмол ўраган ўқувчи қизлар киритилмаётгани ортидан 4 сентябрь куни 30 нафарга яқин ота-она норозилик ...

Ўзбекистонликлар россияга антиқа усул орқали кириб боришга уринди

Қозоғистонлик чегарачилар "Газель" кузовида қўлбола ясалган "туйнук" ёрдамида Россия Федерациясига кириб боришга уринган Ўзбекистон фуқароларини аниқлашди. Машинани Россия ...

Тайлоқ туман ииб инспектори 60 минг пора билан қўлга тушди

15.05.2019 йил соат 12:40 ларда Тайлоқ туман ИИБ ҲПБ ИИО профилактика катта инспектори А.С. 420-сонли милиция таянч пунктидаги хизмат хонасида фуқаро Н.М.дан туман ҳокимининг ...