Толибон «TikTok» ва PUBG ўйинини тақиқлади

Афғонистондаги Толибон ҳукумати TikTok ижтимоий тармоғи ва PUBG онлайн ўйинини тақиқлади.

Бу ҳақда ҳукумат матбуот котиби Иномуллоҳ Самангоний Твиттер саҳифасида ёзди. Унинг қайд этишича, ҳукумат Алоқа ва ахборотлаштириш вазирлигига ёш авлодни нотўғри йўлга олиб кираётган ижтимоий дастур ва онлайн ўйинларни ёпиш бўйича топшириқ берган.

Хитой компаниясига тегишли «TikTok» ҳозир кунда ёшлар орасида машҳур дастур ҳисобланади. Уни бутун дунё бўйлаб 1 миллиарддан ортиқ киши қўлланади.

Аввалроқ, баъзи экспертлар бу болалар ва ёшларнинг психологик саломатлигига таъсир қилишини таъкидлаган.

Шунингдек PUBG ўйини Жанубий Кореянинг «Крафтон» компаниясига тегишли.

Таҳлилчилар бу ўйинлар тақиқлангани билан ушбу иловаларни Афғонистонда ёпиш қийин бўлишини айтишади. Сабаби истаган шахс ўйинларга VPN каби платформалар ёрдамида кириши мумкин.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Толибон «tiktok» ва pubg ўйинини тақиқлади

Афғонистондаги Толибон ҳукумати TikTok ижтимоий тармоғи ва PUBG онлайн ўйинини тақиқлади. Бу ҳақда ҳукумат матбуот котиби Иномуллоҳ Самангоний Твиттер саҳифасида ёзди. Унинг ...

Толибон ҳаракати россияга ўз вакилини юборади

Толибон ҳаракати (Россия Федерациясида террорчи деб тан олинган ва тақиқланган) 15-18 июнь кунлари бўлиб ўтадиган ХХV Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумига (SPIEF) ўз ...

Афғонистондаги зилзила оқибатида 900 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Афғонистоннинг Пактиё вилоятида содир бўлган 6,1 магнитудали зилзила оқибатида 920 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда давлат ахборот агентликлари ҳукуматга таяниб хабар берди. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400