Зеленский: Украинага ойига 7 миллиард доллар керак

Украинага иқтисодий йўқотишлар ва давом этаётган уруш харажатларини қоплаш учун ойига 7 миллиард доллар керак бўлади. Бу ҳақда Украина президенти пайшанба куни Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси расмийлари билан виртуал учрашувда маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Россия босқинидан кейин Украинада минглаб уйлар, шифохоналар, инфратузилма ва 1100 дан ортиқ таълим муассасалари вайрон бўлган ва мамлакатни қайта тиклаш учун миллиардлаб доллар керак бўлмоқда.

“Россиянинг ҳужуми нормал иқтисодий алоқаларни бутунлай йўқ қилди. Дастлабки таҳлиллар тахминан 550 миллиард доллар зарар кўрганини кўрсатмоқда. Россия Қора денгиз ва Азов денгизидаги портларимизни тўсиб қўйди. Бу Украина экспортини, жумладан, қишлоқ хўжалиги экспортини кескин чеклаб қўйди”, – деди Зеленский.

У Россиянинг “тажовузкор мақсадлари”ни жиловлаш учунУкраинага ёрдам кўрсатиш, Москванинг халқаро молия институтлари билан алоқаларини узиб қўйиш ва “рус элитаси” активларини мусодара қилиш каби қатор чоралар кўриш кераклигини қўшимча қилди.

19-апрелда Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Украинадаги уруш туфайли жорий йилда жаҳон иқтисодиётининг ўсишни секинлаштиришини айтди. Жамғарма прогнозига кўра, жорий йилда Украина иқтисодиёти 35 фоизга, Россияники эса 8,5 фоизга қисқаради. Жамғарма Украинадаги уруш давом этса, 2022-йил учун прогноз ёмонлашиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Рус аскарлари шифокорлар ва беморларни гаровга олгани айтилмоқда

“Россия қўшинлари Мариупол ҳудудий шифохонасининг тиббиёт ходимлари ва беморларини гаровга олди”, — деди Донецк вилояти ҳарбий бошқармаси раҳбари Павел Кириленко. Мариупол ...

Россия украинадаги иккита ҳарбий аэродромни вайрон қилганини айтди

Россия Мудофаа вазирлиги Россия кучлари Украинанинг Луцк ва Ивано-Франковск шаҳарларидаги иккита ҳарбий аэродромни “яроқсиз қилганини” маълум қилди. Бу ҳақда 11-март куни ...

Литва украина учун 6 дона дрон сотиб олди

Литванинг Украинага жўнатиш учун 990 минг евролик олтита разведкачи учувчисиз учоқ сотиб олгани маълум қилинди. «Cenco.net» сайтининг маълумотларига кўра, Литва томонидан ...