Макрон яна Франция президенти бўлиб сайланди

Франциянинг амалдаги президенти Эммануэль Макрон иккинчи турда ўзининг ўта ўнгчи рақиби Марин Ле Пенни мағлуб этиб, яна беш йилга лавозимида қолди.
100 фоизлик овозлардан сўнг Макрон 58,55 фоиз, Ле Пен эса 41,45 фоиз овоз олгани маълум бўлди.
44 ёшли Макрон сўнгги 20 йил ичида икки муддатга сайланган биринчи Франция президентига айланади. 53 ёшли Марин Ле Пен сайловга учинчи марта қатнашмоқда. У икки марта Макронга ютқазди.
Маълумотларга кўра, французларнинг 28 фоизи овоз бермаган: 1969 йилдан бери бундай оммавий бойкот бўлмаган. Бундан ташқари, иккинчи турда Ле Пен билан фарқ беш йил олдинги ғалабага нисбатан икки баробарга қисқарди, биринчи турда ўта ўнгчи икки номзодга сайловчиларнинг 30 фоизи овоз берган.
Макрон мамлакат иккига бўлинганини тан олиб, бутун халқнинг президенти бўлишга ваъда берди.
«Мен учун эмас, менинг ғояларим учун эмас, ўта ўнгчиларни сиқиб чиқариш учун овоз берганлардан қарздорман. Мен энди битта лагерга номзод эмасман, мен барчанинг президентиман», — деди Макрон.
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Террорчиларга икки доллар пул ўтказган ўзбекистонлик 10 йилга қамалди

Россиянинг Новосибирск шаҳрида Абдувоҳид Мирзабоев устидан олиб борилган суд ўз ишини якунлади — Ўзбекистон фуқароси терроризмга кўмаклашишда айбланаётган эди. Иллюстратив ...

Самарада заҳарланган 68 нафар ўзбекистонликлардан бири вафот этди

Самара вилоятида жойлашган “Кошелевский посад” корхонасида ишлайдиган 68 нафар Ўзбекистон фуқароси “номаълум моддадан заҳарланиш” ташхиси билан касалхонага ётқизилган эди. ...

48 фоиз россиялик фақат озиқ овқат ва кийимга пул топа олади

Тахминан 48 фоиз россияликнинг иқтисодий ҳолати фақат озиқ-овқат ва кийим сотиб олишга етади. Уларга бошқа каттароқ нарсаларга нисбатан тўлоқ қобилияти йўқ. Бу ҳақда Росстат ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400