Қирғизистондаги мактабда ўрнатилган Ленин бюсти муҳокамаларга сабаб бўлмоқда

19-май куни Қирғизистон Республикасининг Иссиқкўл вилоятидаги мактабда Владимир Ильич Ленин бюсти очилди. Бу маълумотни таълим бўлими мудири Мақсат Асанқўжоев ҳам тасдиқлади.

Унинг сўзларига кўра, бюст ўрнатилган мактаб 22 йилдан бери Лениннинг номини сақлаб келмоқда. Мактаб директори пионерлик ҳаракатининг 100 йиллиги муносабати билан унинг бюстини тиклаган. Тадбирда туман таълим бўлими ходимлари, ўқитувчилар, ўқувчилар ва бир вақтлар пионерлик ҳаракатига аъзо бўлган қишлоқ аҳли иштирок этган.

Мазкур мактабда 1150 нафар болага 59 нафар педагог сабоқ бермоқда. Дарслар қирғиз ва рус тилларида олиб борилади.

Ижтимоий тармоқларда Ленин бюсти очилгани акс этган видео тарқалди. Интернет фойдаланувчилари воқеани танқид қилмоқда.

Собиқ ССРнинг барча мамлакатларида пионерлик ҳаракатлари бўлиб, унинг олдига ёш авлодни коммунистик партия руҳида тарбиялаш вазифаси қўйилган. 1922-йилда асос солинган пионерлик ҳаракатига 9 ёшдан 14 ёшгача бўлган ҳар бир совет ўқувчиси мажбурий турда аъзо бўлиб, қизил галстук тақиб олишар эди. Ундан кейин улар комсомоллар сафига ўтишган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Техас: мактабдаги қуролли ҳужум оқибатида 18 ўқувчи ва ўқитувчи ҳалок бўлди

АҚШнинг Техас штатидаги Ювалд шаҳрида бошланғич мактабларнинг бирига 24-май куни уюштирилган қуролли ҳужумда камида 18 ўқувчи, бир ўқитувчи ва яна икки киши ҳалок бўлди. ...

Ғофур раҳимов ҳам қора рўйхатда — ақш собиқ сссрдан яна ўнта криминал авторитетни қора рўйхатга қўшди

АҚШ собиқ иттифоқ республикалари, асосан, россиялик яна 10 нафар криминал авторитет номларини қора рўйхатга қўшди. Бу ҳақда жума куни АҚШ молия вазирлиги хабар берган, ...