Қирғизистонда аёлларни ҳорижда ишлашига қарши бўлган депутатни истеъфосини талаб қилишмоқда

Қирғизистон парламенти Жўғўрқу Кенеш олдида қирғиз аёлларини мигрант бўлиб кетишига қарши бўлган депутат Шайлообек Атазовга қарши навбатдаги пикет бўлиб ўтди.

Намойишчилар депутатнинг муҳожирликка чиқиб кетаётган қизлар масаласига бағишланган парламент йиғилишидаги нутқини кескин танқид қилишиб, Шайлообек Атазовдан мандатини топширишни талаб қилишди.

9-июнь куни аёлларни ҳорижда ишлашига қарши бўлган депутат парламент йиғилишида қуйидагича сўзлаган эди.

«Мигрантларимизда жуда кўп муаммолар бор. 18-20 ёшли қизларимизни ота-онаси билан хорижга жўнатсак Ёки бўлмаса, турмушга чиққанидан кейин боришса. Миграция бўйича тегишли идоралар қўмитага келиб, маълумот берсин», – деган.

Шунингдек депутат қизларнинг хорижга чиқишини чекловчи қонунларни кўриб чиқиш зарурлигини қўшимча қилган.

Ижтимоий тармоқларда депутатнинг бу ташаббуси «аёллар ҳуқуқларини чеклаш» сифатида танқид қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистоннинг меҳнат, ижтимоий ҳимоя ва миграция вазирлиги маълумотларига кўра, ушбу мамлакатда уч миллион кишининг тақдири миграция билан боғлиқ, айни пайтда Россияда бир миллиондан ортиқ Қирғизистон фуқароси бор бўлиб, ҳозирда асосан аёллар ҳорижга пул топиш учун кетишмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мажбурий меҳнатга сафарбарлик бошланди

Мамлакатимиздаги деярли барча вилоятларда пахта мавсуми бошланди. Менимча, вазирлару ҳокимларнинг ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарларининг "бу йилги пахта мавсумида бюджет ...

Туркманистон раҳбари оқсоқоллар кенгаши орқали бепул ижтимоий имтиёзлардан воз кечиш ниятида

9 октябрь куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Оқсоқоллар кенгашининг мажлисида электр, газ, сув ва туздан фойдаланганлик учун босқичма-босқич тўловлар ...

Манғистаудаги портлашда ўзбекистонлик жароҳатланди

6 октябрь куни Манғистау вилоятида газ ва ҳаво аралашмасининг портлаши натижасида Ўзбекистон фуқароси жароҳат олган. Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги (Қозоғистон) Бош ...