Москва Украинанинг Луганск вилояти устидан назорат ўрнатганини эълон қилди

3-июль куни Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу президент Владимир Путинга Украина шарқидаги Луганск вилоятини тўлиқ «озод қилгани»ни айтди. Унинг қўшимча қилишича, рус қўшинлари сўнгги бир неча ҳафтадан бери жанглар давом этаётган Лисичанск шаҳрини назоратига олган.

Луганск вилояти губернатори Сергей Гайдай рус кучлари шаҳарда «ўз позицияларини мустаҳкамламоқда» деб ёзди. 2-июль куни кечқурун Украина президенти маслаҳатчиси Олексий Арестович Россия қўшинлари шаҳарда «хавфли вазият» яратаётгани ҳақида хабар берди.

Апрель ойида Россия армияси Украина пойтахти Киев ва унинг атрофидан чекиниб, барча кучларини мамлакат шарқига қаратди. Деярли бир ойлик шиддатли жанглардан сўнг рус армияси июнь ойининг охирида Северодонецк шаҳрини эгаллаб олди. Урушдан олдин 100 мингга яқин аҳоли истиқомат қилган шаҳар деярли бутунлай вайрон бўлган.

Бу орада, Россия билан Украина билан чегарадош минтақада жойлашган Белгород шаҳри ҳокимияти тунги ҳужумларда уч киши ҳалок бўлгани ва ўнлаб бинолар вайрон бўлганини 3-июль куни маълум қилди.

Вилоят губернатори Вячеслав Гудков ўзининг Телеграм-каналига йўллаган мурожаатида воқеани «Украина томонининг тажовузкорлиги» деб баҳолади.

Россия Украинага ҳужум қилгани, Белгородда бир неча марта ракета отилиши содир бўлгани хабар қилинганди. Киев улар учун жавобгарликни ўз зиммасига олган эмас.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россия киев ва мариуполга ҳужумларини кучайтирди

Украина Қуролли кучлари Бош штаби маълумотларига кўра, Россия Киевни бомбардимон қилишни кучайтирди ва Мариупол портига янги ҳужумларни бошлади. Шиддатли жанглар ...

Лисенко: «барча ўлдирилган қодировчилар чўчқа терисига ўралиб кўмилади»

 Днепр мэрининг ўринбосари Михаил Лисенко Чеченистондан Украинага келиб, Днепропетровск вилоятида ҳалок бўлаётган босқинчиларни “чўчқа терисига ўраб кўмишга” ваъда берди. Бу ...

Путин россия фуқаролигини олишни осонлаштирмоқда, мирзиёев ӯзбекистон фуқаролигини олишни соддалаштирмоқда, ҳозирча фақат қоғозда.

  Россия президенти Владимир Путин Россия фуқаролигини олишни осонлаштирувчи қонунга имзо чекди. Ушбу қонун ҳужжати Ҳуқуқий ахборот расмий интернет-порталида эълон ...