АҚШнинг энг бой 400 миллиардери ичида яна Бил Гейтс биринчи

Dustin-MoskovitzМашҳур Forbes журнали 2014 йилнинг АҚШлик 400 миллиардери рўйхатини эълон қилди. Бу рўйхатга 400-чи бўлиб кирган миллардернинг бойлиги $1,55 млрд. Ўтган йилги рўйхатда 400-чи ўринни олган миллардернинг бойлиги $1.3 млрд бўлган экан. Эх-хе, яна қанча миллиардер бу рўйхатга киролмабди!

Аммо, рўйхатнинг бошида яна Билл Гейтс (Bill Gates) турибди. Унинг ҳозирги бойлиги $81 млдрд экан. Қаранг, у 21 йилдан бери АҚШнинг энг катта бойи.

Иккинчи ўринда инвесторлик билан шуғулланувчи Berkshire Hathaway ширкатининг эгаси Уоррен Баффет (Warren Buffet) – $67 млрд, учинчи ўринда Oracle шикатининг эгаси Ларри Эллисон (Larry Ellison) – $50 млрд.

Бу рўйхатдаги қизиқ фактлар: 11 миллиардернинг ёши 40 дан ҳам кам. Уларнинг ҳам энг ёши – 30 ёшлик Дастин Московиц (Dustin Moskovitz) – $8,1 млрд (расмда). Энг бой аёл – Кристи Уалтон (Christy Walton) – $38 млрд. Бу йил 27 янги исм 400 кишилик рўйхатга кирган.

WWW.harakat.net
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“форбс” алишер усмоновни йил тадбиркори дея топди

“Форбс” журнали россияда фаолият юритувчи ўзбек тадбиркор Алишер Усмоновни 2014 йилнинг энг яхши тадбиркори деб топди. Нашрнинг қайд этишича, Усмоновнинг АҚШдаги Apple ва ...

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш мумкин бўлади

Вазирлар Маҳкамасининг “2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ...

Ўзбекистонда тадбиркорларни ҳомийликка мажбурлаган амалдорлар жиноий жавобгарликка тортилади

Тадбиркорларни ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурлаганлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот телеграм канали маълум ...