Ўзбекни енгган ҳар арабга $12000 ваъда этилди

goalСаудия Арабистони футбол федерацияси мамлакат терма жамоаси футболчиларига катта миқдорда мукофот пулларини ваъда қилди. Бу ҳақда akhbaar24.argaam.com хабар тарқатди.

Жумладан, терма жамоа Ўзбекистонни мағлуб этиб, чорак финалга чиқса, ҳар бир футболчи 44000 риёл (12000 доллар) миқдорида мукофот пулини қўлга киритади (бунда: 17000 риал Ўзбекистонни мағлуб этгани учун, 27000 риал чорак финалга чиққани учун).

КХДР терма жамоаси мағлуб этилгани учун саудиялик футболчиларнинг ҳар бири ўз ҳисобига 15 минг риёл миқдорида мукофотни ёзиб қўйганди.

Саудия Арабистони ярим финалга чиқса, ҳар бир футболчи қўшимча 35 минг риалдан, финалга чиқса эса 50 минг риёлдан ишлайди.

Шу тариқа, Саудия чемпионликни қўлга киритса, ҳар бир футболчи оладиган мукофот пули 370 минг риёлга етади. Қўшимчасига ҳукумат, раҳбарлар ва тадбиркорлар томонидан бериладиган қўшимча бонус ва мукофотлар эвазига ҳар бир ўйинчининг мукофот пули 500.000 риёл (137 минг доллар)га етиши мумкин.

Ушбу муфокот жамғармаси Саудия Арабистони футболи тарихидаги энг йириги ҳисобланади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шоҳжаҳон эргашев навбатдаги ғалабасига эришди

Профессионал рингда мағлубиятсиз одимлаётган боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев бироз аввал АҚШнинг Канзас штатида фаолиятидаги 16-жангни якунлади. Бу ҳақда “olympic.uz” ёзмоқда. ...

Исроил мадримов мексикалик норберто гонсалес устидан ғалаба қозонди

Профессионал бокснинг супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Исроил Мадримов (3-0, 3 КО) ўзининг навбатдаги жангида ҳам муддатидан олдин ...

Тошкентда мма нинг профессионал жангчиси муслим омонов ўлдирилди

Бугун, 11 сентябрь куни ММА нинг профессионал жангчиси 23 ёшли Муслим Омонов ўзаро келишмовчилик сабабли пичоқланди. «7news.uz»нинг  хабарига кўра, олган тан жароҳати сабаб ...