БМТ дан янги байрам: “Жаҳон пул ўтказмалари куни”

БМТ дан янги байрам: “Жаҳон пул ўтказмалари куни”

БМТ радиосининг хабар беришича, бу йил 15 мартда илк бор Жаҳон пул ўтказмалари куни нишонланади.

Байрам  ташаббусчилари, жумладан, Халқаро миграция ташкилоти муҳожирларнинг пул ўтказмалари учун олинадиган харажатларни қисқартирилишини истамоқда.

15 март куни меҳнат муҳожирлари оилаларига пул ўтказмаларини бепул жўнатишлари мумкин бўлади, шунингдек, валюта алмаштирганлари учун комиссион тўлов ҳам олинмайди. Кўпгина мамлакатлардаги оилалар учун чет элда ишлайдиган яқинлари жўнатадиган пул тирикчилик ўтказиш учун ягона манбадир.

Дунё бўйича 700 миллион киши пул ўтказмалари ҳисобидан кун кечиради. Бир қатор мамлакатлар, хусусан, Молдова, Қирғизистон ва Тожикистонда хориждан келадиган пул ўтказмалари ялпи ички маҳсулотнинг чорагидан тортиб қарийб ярмигача бўлган қисмини ташкил этади.

Хабарда айтишилича, Африка мамлакатлари пул ўтказмалари билан боғлиқ турли тўловлар туфайли йилига 1,9 миллиард доллардан маҳрум бўлади. Агар пул жўнатиш учун харажатларни 10 фоиздан 5 фоизга туширилса, 15 миллиард доллар сарфланишининг олди олинади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бозорларда мардикор аёллар сафи камаймаяпти

15-28 май кунлари Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан бир гуруҳ аёллар «OPEN WORLD» дастури орқали Америка Қўшма Штатларининг Род-Айленд штатига ўқув-курсларига ...

Ўзбекистонга хорижий ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикасига хорижий ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали ...

Ўзбекистон аҳолисининг «сандиғи»да миллиардлаб доллар бор

Жуда камайтириб ҳисоблаганда, Ўзбекистон аҳолисининг «сандиғи»да бир неча миллиард доллар бор. Бу ҳақда Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори Отабек Назиров ...