Россияда ўзбеклар сони камайяпти

Россияда ўзбеклар сони камайяпти

Россия Федерал миграция хизмати 2015 йил 5 апрель ҳолатига мазкур мамлакатдаги хорижликлар сони ҳақидаги маълумотни эълон қилди.

Ташкилот маълумотига кўра, Россияда 644 378 нафар Қозоғистон, 507 438 нафар Қирғизистон, 971 794 нафар Тожикистон, 24 517 нафар Туркманистон ва 2 104 089 нафар Ўзбекистон фуқаролари бор. Жами – 4 252 216 нафар.

Агар Федерал миграция хизматининг жорий йил февраль ва март ойларидаги маълумотлари билан таққосланса, Россияда қозоғистонликлар сони ортаётгани маълум бўлади (февраль ойида уларнинг сони 606 686, мартда 626 594 нафар эди).

Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари сони эса камаймоқда: ўзбекистонликлар февралда 2 185 483, мартда 2 131 300 нафар; қирғизистонликлар февралда 540 049, март ойида 523 221 нафар эди.

Апрель ойига келиб Россиядаги Тожикистон ва Туркманистон фуқаролари сони бироз ортган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бобомурод абдуллаевни тергов қилаëтган ўзбекистон мхх подполковниги ҳибсга олинди

Ўтган йилнинг сентябрь ойидан бери “Давлат тўнтаришга уринишда” гумонланиб ҳибсда қолаëтган журналист Бобомурод Абдуллаевни тергов қилаëтган Ўзбекистон МХХ тергов бошқармаси ...

Ўзбекистон бензин ишлаб чиқаришни қисқартирди

Ўзбекистон 2019 йил январида 71,6 минг тонна бензин ишлаб чиқарган. Бу эса 2018 йилнинг шу даврига нисбатан бензин ишлаб чиқаришнинг 31,8 фоизга қисқарганини англатади. Бу ...

2019 йилда ўзбекистонга 106,4 млн долларлик автомобиллар импорт қилинди

2019 йилнинг дастлабки уч ойи давомида енгил автомобиллар импорти 100 млн доллардан ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасига таяниб “Соф.уз”  сайти ёзмоқда. Январь-март ...