Ўзбек эркаклари ўз сўзларини айтишди

 

ЁшларФото муаллифлик ҳуқуқиRUSTAM SHAGAEV

Янги тадқиқот натижаларидан маълум бўлишича, бугун ўзбек эркакларининг 77 фоизи оилада фарзандлар сонини режалаштириш керак, деган фикрда.

Тадқиқот муаллифларига таянилса, аксарият иштирокчи эркаклар оилани режалаштиришнинг қанчалик муҳим эканини англаб етишади.

“Газета.uz” нашрининг хабар беришича, янги тадқиқотга Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий тадқиқотлар институти бош-қош бўлган.

Сўров ўтган йил охирида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Хотин-қизлар қўмитаси томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Аҳолишунослик фондининг техник кўмаги билан ўтказилган.

Аён бўлишича, янги ижтимоий тадқиқот эркакларнинг репродуктив саломатликни мустаҳкамлашдаги ролига бағишланган.

Тадқиқот жараёнида 400 нафар эркакнинг айни мавзу билан алоқадор фикрлари ўрганилган.

Агар, сўров натижаларига таянилса, оилада фарзандлар сонини режалаштириш ҳақида сўз кетганда, шаҳар ва қишлоқ мисолида эркакларнинг қарашларида жиддийгина фарқ кузатилган.

Дейлик, шаҳар жойларида 13 фоиз эркак бунинг ҳеч бир ҳожати йўқ, деган фикрда бўлса, қишлоқ ҳудудларида бу каби хулосада бўлганларининг сони қарийб 19 фоизни ташкил этган.

ГўдакФото муаллифлик ҳуқуқиGETTY IMAGES

Иштирокчи эркакларнинг аёл киши неча ёшда фарзанд кўргани маъқуллиги борасидаги фикрлари ҳам ўзига хос бўлиб чиққан.

Аксарият ўзбек эркаклари (77 фоиз) наздларида бунинг учун энг оптимал ёш 21 дан бошланиб, 31 да тугаркан.

Худди шу ўринда тадқиқотчиларнинг алоҳида таъкидлашларича, уларнинг бу қарашлари олимларнинг замонавий изланишлари натижаларига мос тушади.

Аёллар 17 ёшдан 20 ёшгача бўлган вақт оралиғида фарзандли бўлганлари маъқул, дегувчи ўзбек эркакларининг сони эса, бугунги кунда 15.5 фоизни ташкил этаркан.

Тадқиқот жараёнида эркакларнинг оилани режалаштириш масаласида тутган ўринлари ва ёки таъсирларини ҳам назарда тутиб, улардан ҳам она ва ҳам бола саломатлиги назарда тутилганда, фарзандлар ўртасидаги фарқ неча йил бўлгани маъқул, деган савол ҳам сўралган.

Сўров иштирокчилари ярмидан кўпроғи наздида, бу фарқнинг 3 йил бўлгани тузук.

16 фоиздан сал ортиқроғи фикрича, тўрт йил ёки ундан ортиқроқ танаффус қилган маъқул.

Фарзандни ҳар икки йилда кўрган яхши, дегувчиларининг сони эса, 20 фоиздан бироз кўпроқ бўлиб чиққан.

Иккинчи болани бир йилдан кейин кўрган тузук, деган қарашда бўлганларининг миқдори эса, беш фоизга етиб-етмаган.

Аммо маълумоти қанча юқори бўлса, фарзандлар ўртасидаги фарқ каттароқ бўлгани маъқул, деган фикрда бўлган эркакларнинг сони кўп бўлган.

Хабарларга кўра, янги тадқиқот натижаларини таҳлил этиб бўлиш ортидан, мутахассислар ёшларни репродуктив саломатлик асосларидан огоҳ этишга қаратилган ахборот кампанияларини ишлаб чиқишни тавсия этишган.

 

http://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-39265284

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш тартибига ўзгартириш киритилади

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мўлжалланмоқда Фото: Shutterstock Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ...

Қирғизистон қозоғистоннинг 100 миллион долларлик ёрдамидан расман воз кечди

Ҳукумат Қозоғистон томонидан 100 миллион долларлик ёрдам тўғрисидаги Битимни денонсация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини парламентга юборди. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари ...

Ўзбекистонда 1 мартдан бошлаб ногирон фарзанди бор оналарга пенсия тўланади

2019 йил 1 мартдан бошлаб болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга, улар пенсия ёшига тўлгандан сўнг, агар уларда пенсия тайинлаш учун зарур стаж мавжуд бўлмаса, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400