Мажбурий меҳнатга сафарбарлик бошланди

Мажбурий меҳнатга сафарбарлик бошланди

Мамлакатимиздаги деярли барча вилоятларда пахта мавсуми бошланди. Менимча, вазирлару ҳокимларнинг ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарларининг “бу йилги пахта мавсумида бюджет ташкилотларнинг ишчи-ходимлари, жумладан, соғликни сақлаш, таълим муассасалари ходимлари, олий ӯқув юртлари, касб-ҳунар коллежлари ва мактаб, лицейларнинг ӯқитувчи-талабаларию ӯқувчилари иштирок этмайди”, деган гап-сӯзлари ёлғон.

Муаллиф: Рўзибой Азимий

Бунга куни кеча, 8 сентябрь куни Қашқадарё вилоятига борганимизда ишонч ҳосил қилдик.

Вилоятнинг Шаҳрисабз тумани маркази Шаҳрисабз шаҳридаги марказий кӯчада, яъни туман ҳокимлиги биноси олдида кеч соат 17-30 да “пахтакор”ларни дала шийпонига, пахта майдонига яқин уй-жойларга етказиш учун тӯпланган жами 28 та, шу жумладан, 25 та Ицузи русумли автобус ва 3 та Мерседец узун автобуслари ҳамда ҳар ёндан катта-катта сумкалари-ю кӯрпа-тӯшакларини кӯтариб келаётган одамлар дарёсида кӯзимиз тушди. Рости, вақт камлиги туфайли “пахтакорлар” таркиби кимлардан иборатлигини ӯз жойида била олмадик.

Аммо Китоб шаҳрига келганимизда билдикки, шаҳрисабзлик пахтакорлар таркибида деярли тумандаги ҳамма соҳа вакиллари бор экан.

Ҳар бир ташкилот ходимлари сонига қараб пахта фронтига 15 нафардан 30 нафаргача пахтакор”ларини мажбурий тарзда сафарбар қилибди.

Худди шу куни Китоб туманидан ҳам “пахтакорлар” пахтага юборилибди.

Мени Китоб шаҳар деҳқон бозорининг олди худди Тошкентдаги Қӯйлиқ бозорига ӯхшаб йӯловчилар билан гавжумлиги қизиқтирди.

Маълум бӯлишича, шу куни йӯловчиларни ташувчи барча автобуслар пахтакорларни пахтага олиб кетган. Шу боис йӯловчилар мазилларига етолмай ҳалакда экан.

Тошкентга қайтишда китоблик ва шаҳрисабзлик шерикларимнинг тумандаги пахта мавсумига тайёргарликларига доир сӯзларини эшитиб, рости ёқа ушлашга мажбур бӯлдим.

Ахир тили бошқа, дили бошқа раҳбарларнинг “артист”лиги ҳаммани ҳам ҳайрон қолдирса керак.

Шу тариқа, бундай кетишда бизда яқин 5-10 йил ичида мажбурий меҳнатга сафарбарликка барҳам берилмайди, болалар меҳнатидан фойдаланишга чек қӯйилмайди, деган хулосага келдим.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин

Жой номларини ўзгартириш керак экан, бу ишни топонимистларга, тилшуносларга, этнограф ва тарихчиларга қўйиб беринг. Ҳадеб жой номларининг ўзгартирилиши тарих ва анъананинг ...

Ўзбекистонда расман 1 миллион 391 минг киши ишга муҳтож бўлмоқда

2019 йил 22 май Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий ...

Россия мактабларида тарих дарси 1-синфдан бошлаб киритилади

Россия мактабларида тарихни ўқитиш биринчи синфдан бошланади. Бу ҳақда таълим вазири Сергей Кравцов маълум қилди. “Тарихий қадриятларни сақлаб қолиш учун барча имкониятларни ...