Ҳарбий хизматдан асоссиз бўшатилган капитан

Ҳарбий хизматдан асоссиз бўшатилган капитан

Жиноят ишлари бўйича суд қарорлари қонунийлиги ва асослилигини назорат тартибида текшириш қонунийлик ва фуқаролар ҳуқуқларини таъминлашнинг қўшимча кафолати, одил судлов сифатини оширишнинг самарали воситаси ҳисобланади.

Назорат инстанцияси судлари биринчи, апелляция ва кассация инстанциялари судлари томонидан йўл қўйилган хатоларни тузатиш юзасидан Қонунда илтимоснома (протест) бериш учун бирон бир муддат белгиланмаган.

ЖПК 482-моддасига мувофиқ назорат инстанцияси суди шикоят (протест)да баён этилган важлар билан чегараланмасдан, суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини тўла ҳажмда (тафтиш тартибида) текширишга мажбур. Бироқ ҳаётда унга амал қилинмайдиган ҳолатлар ҳам бот-бот содир этилади.

Бунга айни пайтда Самарқанд вилояти, Пайариқ тумани, Қипчоқ ҚФЙ, Тоҳир Шайх МФЙда яшовчи (тел.: +998942894855), 36691-сонли ҳарбий қисмнинг тарбиявий ишлар бўлими катта офицери, капитан Шодиёр Бердиқулов билан рўй берган ҳодисалар мисол бўла олади.

Шодиёр Бердиқуловга нисбатан 2014 йил 14 май куни Термиз ҳарбий прокурори Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 301-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари билан иш қўзғатади.

2014 йил 19 август куни эса Термиз ҳарбий судининг ажримига кўра ҳаракатларида жиноят аломати бўлмаганлиги учун Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 2-бандига асосан жиноят иши тугатилади.

Маълумот учун: Ш. Бердиқулов 2007 йилдан 2016 йилнинг март ойига қадар Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округига қарашли 36691-сонли ҳарбий қисмда ҳарбий хизмат ўтаган.

Термиз ҳарбий суди томонидан 2014 йил 19 август куни чиқарилган суднинг адолатсиз ва ноқонуний ажримига кўра 2016 йил 20 март куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафидан захирага бўшатилган ва ҳозирги кунда ишсиз. У ўзига қўйилган айбловларни мутлақо қонунга зид эпизодлардан тузилган, деб ҳисоблайди.

Аслида назорат инстанцияси суди тарафларнинг илтимосномаларини (янги гувоҳларни сўроқ қилиш, экспертизалар ўтказиш, ашёвий далиллар ва ҳужжатларни талаб қилиб олиш ва ҳ.к.) биринчи инстанция суди ўрганишдан тўхтатгани сабабли рад этиш ҳуқуқига эга эмас.

Зарур ҳолларда суд қўшимча далилларни талаб қилиб олишда ташаббус кўрсатиши лозим. Бундан ташқари, ЖПКнинг 481-моддасига мувофиқ қўшимча материаллар суд томонидан тергов органларига муайян тергов ҳаракатларини ўтказиш тўғрисида топшириқ бериш йўли билан ҳам олиниши мумкин.

Капитан Ш. Бердиқуловга ҳарбий қисм командирининг 2012 йил 26 март кунидаги 211-сонли буйруғи асосида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Интизом низомининг 7-моддасида кўрсатилган талабларни бузган, деган айб қўйилган.

2015 йил 20 июнь куни 36691-сонли ҳарбий қисмнинг доимий шаҳодатлаш ҳайъатида Ш. Бердиқуловнинг эгаллаб турган лавозимига лойиқ ёки нолойиқлиги масаласи кўриб чиқилди ва унинг ишига нисбатан “Эгаллаб турган лавозимига нолойиқ, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ташаббусига кўра шартнома муддати бекор қилинсин” деб қарор қабул қилинди.

Сўнгра унга 2015 йил 20 июндаги 14-сонли протокол қарори қўлланилиб, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги Низомнинг 313-банди “з” банди ости 2-қисми талабларига асосан (шартномани муддатидан олдин Мудофаа вазирлиги ташаббуси билан бекор қилиш бўйича) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар сафидан захирага бўшатиш ҳақидаги баённомадан кўчирма юборишади.

Бироқ капитан Шодиёр Бердиқулов бу баённомадан норозилигини билдириб, тегишли органларга мурожаат қилади. Лекин орада кўп вақт ўтмай Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги штаб маъмурияти “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги қўлланмаси 198-моддасига асосан юқори турган шаҳодатлаш ҳайъатининг қарори якуний ҳисобланади ва шикоятга ўрин йўқ”, деган жавоб хати юборади.

Шу тариқа унинг инсоний ҳақ-ҳуқуқлари чегаралаб қўйилади. Капитан Ш. Бердиқуловни бир йўла Пенсия олиш ҳуқуқидан ҳам маҳрум қилишади.

Бундан ташқари, Ўз. Респ. ЖПКнинг 22-моддасида “Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жиноят юз берганлигини, унинг содир этилишида ким айбдорлигини, шунингдек, у билан боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаши шартлиги, иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун фақат ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда топилган, текширилган ва баҳоланган маълумотлардан фойдаланиши мумкинлиги, иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши кераклиги, ишда юзага келадиган ҳар қандай масалани ҳал қилишда айбланувчини ёки судаланувчини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган, шунингдек, судланувчининг жавобгарлигини енгиллаштирадиган ҳолатлар аниқланиши ва ҳисобга олиниши лозим”лиги кўрсатилган.

Кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги Марказий архивидан капитан Ш. Бердиқуловнинг Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртига ўқишга кириши муносабати билан шахсий таркибга киритилиши ва чиқарилишига оид маълумотлар ҳамда Пайариқ тумани МИБдан унинг шахсий йиғма жилди талаб қилиб олиниб, Мудофаа вазирлиги молия-иқтисод бошқармаси ходимлари томонидан унинг умумий хизмат йиллари ҳисоблаб чиқилганида календарь бўйича хизмат йили 14 йил 5 ой 11 кун, имтиёзли хизмат йили 5 йил 3 ой 27 кунни, умумий хизмат 19 йил 9 ой 8 кунни ташкил этиши аниқлангани, ҳарбий хизматчиларга пенсия тайинлашни тартибга солувчи амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига асосан ҳарбий хизматдан бўшатилган куни умумий хизмат йили 20 йил ва ундан ортиқ бўлган тақдирда ҳарбий хизматчиларга пенсия тайинланиши белгиланганлиги тушунтирилган.

Жамият ҳар бир айбсиз одам реабилитация қилинишидан манфаатдор. Шунинг учун реабилитацияни амалга ошириш суриштирув органи, терговчи, прокуратура ва суднинг муҳим вазифаси ҳисобланади.

Фуқаро ўзининг айбсизлиги ёки айбдорлигини исбот қилишдан озод этилади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКга кўра судлар ҳам реабилитация қилиш ҳуқуқига эга. Суд жиноий жавобгарликка тортилган шахсни нафақат қарор қилишга, балки мустақил давлатимиз номидан ўз қарори билан жиноий айблов тақдим этилган шахснинг айбсизлигини тасдиқлаб оқлашга, айблов айбсиз эканлигини тан олишга ҳамда суд мажлисида асоссиз бўлган шахснинг ҳалол номини тиклашга ҳақли.

Судьялар одамларни билиши, адолатли қарорни кутаётган ҳар бир жиноий-маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахсни диққат билан ўрганиши шарт. Суднинг оқлов ҳукми судланувчининг тўлиқ реабилитациясини, унинг ҳуқуқлари ва ҳалол номи тикланганини англатади.

Оқланган шахсга моддий зиён, шунингдек, жиноий жавобгарликка ноқонуний тортилгани ва суд муҳокамаси натижасида етказилган маънавий зарар қопланади. Назорат инстанцияси суди фақат қисман суд тергови ўтказиши, шу жумладан, биринчи инстанция суди томонидан текширилмаган далилларни текшириб чиқиши ва уларга суд мажлисида аниқланган янги ҳолатлар натижасига кўра ҳуқуқий баҳо бериши мумкин (ЖПК 490-моддасининг тўртинчи қисми).

Бироқ шундай бўлса-да капитан Шодиёр Бердиқуловнинг ҳуқуқларига эътибор қаратилмади. Бизнингча, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳарбий судлов ҳайъати капитан Ш. Бердиқуловга оид жиноят ишини назорат тартибида ўрганиб, унга нисбатан оқлов ҳукми чиқариши керак. Шундагина адолат тикланган, 20 йил Ватан учун хизмат қилган офицернинг меҳнати қадрланган бўлади.

Муаллиф:Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жаҳонгир ортиқхўжаев: «мен ҳам қийналяпман, мендан кейингилари ҳам қийналади»

“Тадбиркорларга, аҳолига ер ажратиш энг қийин, муаммоли ва оғриқли масала. Буни депутатларнинг маҳаллий кенгашлари ваколатига ўтказиш керак”. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокими ...

Бухорода ери тортиб олинишидан шикоят қилган фуқаро ўзига тегишли бўлмаган майдондан шахсий эҳтиёж сифатида фойдаланиб келган

Бухорода ери тортиб олиниши ҳақида турли ижтимоий тармоқларга мурожаат қилган фуқаро Хосият Жалолова, аслида, ўзига тегишли бўлмаган 500 кв.метрли майдондан ҳеч қандай ...

Volvoдаги ўзбекистонлик: “электромобиллар – автосаноатнинг янги давридир”

Volvo Group корпорацияси молиявий мутахассиси Шерзод Жалилов автомобиль гигантидаги фаолияти ҳақида сўзлаб, Ўзбекистонда электромобилларни ҳамда европача иш юритишни жорий ...