“Депорт”га тушган ўзбек муҳожирлари ФСБ рухсатисиз Ўзбекистонга кета олмаяпти

Самаранинг Хорижликларни вақтинча сақлаш марказида (СУВСИГ) қолаётган бир гуруҳ ўзбекистонлик муҳожир ФСБ рухсатисиз уйга кета олмаётганидан арз қилди. Уларнинг айтишича, махсус хизматлар текширувидан ўтган ўзбеклар Қозоғистон чегарасигача ўз ҳисобидан жўнатилмоқда.

Самара вилоятидаги Хорижликларни вақтинча сақлаш марказларидан бирида иккинчи ой ушлаб турилган наманганлик 22 яшар Дурбек Ўзбекистонга чиқиб кетишга марказ раҳбариятидан рухсат ололмаётганини айтди.

“Мени дўстим билан 10 октябрда Самарада ФСБ ушлади, ишлаётган жойимиздан олиб келди, миграция қоидаларини бузганимиз учун суд қилди. “Қўл қўйинглар – 10 кун ичида ўзинглар чиқиб кетасизлар”, деди. Биз қўл қўйдик, қўлимизга наручник солиб, Тольяттига олиб кетди. Мана бир ой бўлди, олган билетларимизни отменять қилиб, “Сенларга ФСБ рухсат бермаяпти”, дея бизни жўнатмаяпти Ўзбекистонга. Айбимизни ҳам тушунтирмаяпти”, – дейди Дурбек.

У бундан бир неча кун олдин 35 ўзбекистонлик депортация марказидан Қозоғистон чегарасига жўнатилгани, аммо унга ва у билан бир хонада ўтирган бошқа муҳожирларга кетишга рухсат берилмаганини айтади.

Яқинда Россия Омбудсмени Татьяна Москалькова чет элликларни сақлаш марказлари учун маблағ ажратишни сўраб, ҳукуматга мурожаат қилган эди. Омбудсменга кўра, маблағ камлиги боис, меҳнат муҳожирларини депортация қилиш жараёни узоққа чўзилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Усмонжон баратов россиядаги элчимиз бўлиши керак!  ёки ватандан кетаётган ёшлар…

МАНА ҲАҚИҚИЙ ЛИДЕР, МИЛЛАТ ВАКИЛИ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК! УСМОНЖОН БАРАТОВ КЕЧА АЙТДИ, БУГУН ҚИЛДИ! СИЗГА МИНГ РАҲМАТ, ҲУРМАТЛИ УСМОН АКРОМОВИЧ! Россиядаги "Ватандош" Жамияти ...

Хитойда мажбуран тутиб турилган ўзбекистонлик аёл мамлакатга қайтарилди

2019 йилнинг 26 март куни Ўзбекистоннинг Шанхай шаҳридаги (Хитой) Бош консулхонаси Ўзбекистон фуқароси Мафтуна Холматованинг ушбу шаҳар туманларидан бирида мажбуран ушлаб ...

Президент учун шоу – коллеж ўқувчилари ишга тушмаган завод ишчилари ролини ўйнаб берди

30 март куни Жиззах вилоятига борган президент Шавкат Мирзиëев сафарини Зарбдор туманидан бошлади. Президент бу ерда ўз топшириғига мувофиқ қурилган “Зарбдор текстил” МЧЖ ...