Дайджест: Ракеталар ва сабр-тоқат синови. Керри сирларни очмоқда. Ўзбекистонда акустик ҳужум бўлганмиди?

Шимолий Корея. Ракеталар ва сабр-тоқат синови

Баллистик ракеталарнинг сўнгги синови Шимолий Корея ядровий дастурида тараққиётни намойиш қилди, дея таъкидлайди The Wall Street Journal. Бироқ, нашрнинг фикрича, баллистик ракеталарнинг учирилиши аввалбошданоқ АҚШ қизил чизиқдан ўтиб, Шимолий Кореяга қарши уруш бошланмаслигини Пхеньян ҳисобга олган. АҚШ Пхеньяннинг навбатдаги “ҳийласи”га кескин жавоб берди.

«Биз ҳеч қачон Шимолий Кореяга қарши уруш очишга ҳаракат қилмаймиз. Агар-да уруш бошлангудек бўлса, сиз Шимолий Корея режими бутунлай йўқ қилинишига шубҳа қилмасангиз ҳам бўлади», деб баёнот берди АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулотда мажлисида, дея хабар берди Associated Press. У жаҳоннинг барча мамлакатлари КХДР билан ҳар қандай алоқаларни узишига ва Шимолий Кореяни БМТдаги овозидан маҳрум қилишга чақирди.

Эронга бомба ташланадими?

АҚШ собиқ давлат котиби Жон Керри баёнот бериб, Вашингтоннинг Яқин Шарқдаги учта нуфузли иттифоқчиси – Исроил, Саудия Арабистони ва Миср собиқ президент Барак Обамага “Эронга бомба ташлаши” борасида босим ўтказганини айтди. Бу 2015 йилнинг июлида машҳур ядро Битимига эришилишидан аввал юз берган, деди сиёсатчи Колумбия округидаги Вашингтонда бўлиб ўтган анжуманда, дея маълум қилди Newsweek.

Эроннинг минтақадаги рақиби бўлмиш иккита сунна мазҳабидаги мамлакат ва Теҳрон томонидан азалий душман сифатида кўриладиган Исроил раҳбарлари АҚШ Эрон Ислом республикасига қарши ҳарбий ҳаракатлар бошлашини талаб қилишган. Нашр АҚШ собиқ давлат котибининг “уларнинг ҳар бири менга Сиз Эронга бомба ташлашингиз керак, бу улар тушунадиган ягона масаладир”, деган сўзларини келтиради. Шу билан бирга бу мамлакатлар очиқчасига АҚШни Эрон билан эҳтимолий урушларини танқид қилган, дея таъкидлайди Жон Керри.

Бироқ, Исроилнинг АҚШдаги собиқ элчиси Майкл Орен The Jerusalem Post газетасига берган интервьюсида Жон Керрининг баёнотини танқид қилиб чиқди. Унинг таъкидлашича, “Исроил ва Яқин Шарқда шу каби фикрловчи бошқа мамлакатларнинг ҳукуматлари Эроннинг ядро таҳдидини АҚШ ҳарбий аралашув ва дипломатик йўл билан ҳал қилиши мақсадида танлови борлигини тушунишарди».

Афғонистондаги янги супурги

АҚШ ва НАТОнинг Афғонистондаги қўшинлари қўмондони Жон Николсон баёнот бериб, Дональд Трамп маъмуриятининг Афғонистондаги Америка ҳарбийлари сонининг оширилиши борасидаги режаси Қобул кучларининг “ғалаба сари кетаётган йўлида” “туб бурилиш” бўлади, деди. Генералнинг ишонишича, яқин икки йил мобайнида Америка қўшинлари “Толибон” жангариларининг мавқеларни топширишга ёки ўлимга мажбур қилади, дея таъкидлайди Chicago Tribune. «Биз бу ерда миссия тўла бажарилмагунигача бўламиз», дея баёнот берди генарал.

Генерал Николсон, сўнги ўн йилликда урушда ғалаба қозониш ҳақида айтган НАТО ва АҚШнинг камида саккизинчи қўмондонидир. Нашрнинг таъкидлашича, уларнинг ғалаба ҳақидаги прогнозлари Афғонистондаги ҳақиқий вазиятдан фарқ қилади. Айни дамда Афғонистонда 14 мингга яқин Америка ҳарбий хизматчилари бор. Афғонистонда ҳарбий кампания авжига чиққан пайтда Осиёнинг мазкур мамлакатида АҚШнинг 100 минг ҳарбий хизматчисижойлаштирилган эди. Бироқ,улар “Толибон”дан устун бўла олишмади, дея ёзади Chicago Tribune.

Ўзбекистонда акустик ҳужум бўлдими?

АҚШ давлат департаменти Американинг Ўзбекистондаги элчихонасига акустик ҳужум бўлгани ҳақидаги хабарни инкор қилди, деб ёзади The Hill. Аввалроқ Тошкентдаги Америка элчихонасининг ходими кузнинг бошланишида у ва хотини элчихонага қилинган акустик ҳужумдан жабрланганини баён қилган эди. Бунга ўхшаш дастлабки низо 2016 йилда Кубада содир бўлганди — ўшанда америкалик дипломатлар уйлари ва ишхоналаридаги, ҳолсизлик, уйқу ва эшитишни йўқотишга олиб келган, доимий юқори частотали товушлардан шикоят қилишган эди.

Айни пайтда, CBS News ўз манбаларига таянган ҳолда, АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасидаги кейинги можарога Россия махсус хизматлари алоқадор бўлиши мумкинлигини хабар қилмоқда. New York Post ҳам Куба ва Ўзбекистон Россия билан дўстона муносабатларда эканлиги, шу боис Гавана ва Тошкентдаги ҳамма акустик ҳужумларда Москванинг қўли бор бўлиши эҳтимолини таъкидлаяпти.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Петербургда калтакланган ва зўрланган ўзбекистонлик аёл шифохонадан ўғирлаб кетилди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бир гуруҳ ўзбекистонликлар томонидан зўрлангани айтилаётган аёлни касалхонадан ўғирлашда гумон қилиниб, ўзбекистонлик икки аёл ва ...

Қӯнғиротлар фақат қозоқ халқига  мансубми?

Ҳар бир халқнинг ӯтмишда уруғ-қабилачилик жараёнини босиб ӯтиб, халқ сифатида шакллангани яхши маълум. Масалан, ҳозирги Америка халқи турли халқларнинг қӯшилишидан қайта ...

Гитлер аргентинага қочганмиди? фқб маълумотларни очиқлади

АҚШ Федерал қидирув бюроси 1945 йили Берлин қулаганидан сўнг Адольф Гитлер Аргентинага қочиб кетгани ҳақидаги ҳужжатларни очиқлади. Ушбу маълумотларни ФҚБ га ходимларидан ...