Тошкент-Чимкент автобуси йӯлга қӯйилажак

Тошкент Чимкент шаҳарлари ӯртасида автобус қатнови йўлга қўйилади, дея хабар бермоқда Озодлик радиоси.

Хабарга кўра, энг биринчи рейс 5 январь куни йўлга чиқиши  режалаштирилган. Икки шаҳар ўртасидаги автобус қатнови ҳар куни эрталаб соат 6 дан кечки 20:00 гача ҳар бир соатда бир марта юради. Чегарадаги текширув ва ўтказиш пунктида текширув ишлари енгиллаштирилган тартибда олиб борилади.

Автобус ва йӯловчилар  «Ғишткӯприк» (Ӯзбекистон) ва «Ипак Йўли» (Қозоғистон) назорат пунктларидан ўтиши айтилган. Маршрутнинг жами узоқлиги 145,2 км бӯлиб, йўлда 3 соат юради.

Ўтган йилнинг 17 ноябрида Ӯзбекистон ва Қозоғистон ҳукумати ўртасида давлатлараро транспорт қатнови тўғрисидаги шартномага қӯшимча ва ўзгартишлар киритиш тӯғрисидаги битим ўз кучига кирган.

Икки давлат вакиллари бу ҳужжатни тасдиқлагандан сўнг Ӯзбекистон ва Қозоғистоннинг бошқа шаҳарларига ҳам йӯловчилар автобусини  йўлга қўйишни режалаштирганлигини маълум қилган.

Албатта, икки давлат ўртасида йӯловчилар автобуси бўлгани жуда яхши. Энди фуқаролар чегара томон шошилмай тўғри автовокзал томон шошилишса ажабмас.

Лекин танганинг икки томони борлигини ҳам ёддан чиқармаган мақсадга мувофиқ. Бундай дейишимизга ўтган йилнинг март ойидан бошлаб икки мамлакат ўртасида тезюрар поезд йӯлга қўйилди. Буни ҳамма яхши қарши олди. Ҳатто ўзим хаммаданда кўпроқ хурсанд бўлдим. Сабаби Олмаотага тез–тез бориб турардим. Лекин хурсандчилигим вокзалга боргунча чӯзилди. Билет олмоқчи бӯлиб оператор ёнига боргандим билет нархи мен ўйлагандай бўлиб чиқмади ва мен чегара томон, яна ӯша навбатлар томон иложсиз шошилдим.

Ўзингиз бир ўйлаб кўринг. Олмаотага бориш учун купе нархи 300 минг сӯмдан сал ошиқ, пласкарт вагон эса 180 минг сӯм. 12 соатли йул. Аммо бу нархни кўпчилик одамларнинг чӯнтаги кўтармаса керак. Фуқароларнинг бир қанчаси чегарадан ӯтиб «кечаси юрадиган» автобус томон шошиларди. Чунки билет нархи 4, 5 баравар арзон. Тӯғри поезд қулай. Бехавотир. Автобусда йӯл-йўлакай бироз кўнгилсиз ҳолатларга дуч келиш ҳам мумкин. Аммо у нархга автобусда икки марта бориб қайтишга бӯлади.

Энди Чимкент билан Олмаотани солиштиришга келмас, лекин шу қора халқни аҳволини ўйлаб қилаёткан экан, уланинг чӯнтагига ҳам бир назар солиб йўл ҳаққи нархини шунга яраша чиқарсалар нур устига нур бӯларди.

Муаллиф: Нур Дӯст

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоғистонда ўзбекистон ва тожикистон фуқаролари яна бир фожиадан қутқарилди

Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари тушган иккита автобус Қозоғистоннинг Оқмола вилоятидаги трассада тўхтаб қолди. (more…)

Газ ва мактаб ҳамда дспли пол муаммоси трилогияси

Қорақалпоқдаги бахтли оилалар қаторида 2014 йил ипотека уйга кўчиб ўтдик. Янги уй, ҳамма шароит муҳайё. Хотиним бечора “қайнота-қайнонасидан йигирма йиллик хизмати учун ...

Фарғонада туғилган шавкатжон, зироатхон ва саидахоннинг отасига президент номидан cobalt совға қилинди

Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳрида туғилган Шавкатжон, Зироатхон ва Саидахоннинг отасига Ўзбекистон Президенти номидан Cobalt машинаси совға қилинди. Бу ҳақда «Дарё» нашри ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400