Ўзбек-қирғиз чегарасидаги ўқ узилиши юзасидан Бош вазирлар мулоқот ўтказди

Ўзбек-қирғиз чегарасидаги ўқ узилиши юзасидан Бош вазирлар мулоқот ўтказди

8 апрель куни Ўзбекистон ва Қирғизистон бош вазирлари Абдулла Орипов ҳамда Сапар Исаков ўртасида телефон мулоқоти ўтказилди. Ҳукумат раҳбарлари 7 апрель куни чегарада 1984 йилда туғилган Қирғизистон фуқароси ўзбек чегарачилари томонидан отиб ўлдирилиши воқеасини муҳокама қилишган.

“Суҳбат давомида томонлар 9 апрель куни икки давлат чегара хизматлари ҳамда бошқа мутасадди маҳкамалар раҳбарлари даражасида учрашув ўтказишга келишиб олган”, – деб хабар қилди ҳукумат матбуот хизмати.

Қўшма ишчи гуруҳи ҳодисани батафсил ўрганиб, яқин вақтлар ичида натижаларини маълум қилади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 7 апрель куни Ўзбекистон чегарачиси отган ўқдан 34 яшар Қирғизистон фуқароси ҳалок бўлган эди. Қирғизистон Давлат Чегара хизмати маълумотига кўра, Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Аксу тумани Мамай қишлоғи ҳудудида Ўзбекистон чегарачилари қирғизистонликка ўқ отган. У олган жароҳатлари туфайли Қирғизистоннинг Кербен шаҳар касалхонасига етказилган, бироқ у шифохонада вафот этган.

Ўзбекистон томони бу ахборотни инкор қилмоқда, деб хабар беради ўзбек ОАВ. Қирғизистон фуқароси Ўзбекистоннинг давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтгани ва унга ўқ узилган маҳалда Ўзбекистон ҳудудида бўлгани хабар қилинмоқда.

У бўйсунмаганидан сўнг, чегарачилар унга ўқ узишди. У Қирғизистон ҳудудигача юугуриб етди, бу ерда уни шериклари қўлтиқлаб олишди ва кутиб турган машинада касалхонага олиб боришди, деди интернет нашрнинг ўзбек куч ишлатиш тузилмаларидаги манбаси.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Остонада бинонинг қулаши оқибатида ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди

Остонадаги қурилишда ҳалок бўлган икки қурувчи Ўзбекистон фуқаролари бўлиб чиқди. Бу ҳақда Қозоғистон пойтахти маъмуриятига таяниб, ОАВ хабар берди. (more…)

Тошкентда иссиқ сув нархи яна ошади

Жорий йилнинг 8 декабридан бошлаб Тошкентда «энергия ташувчилар ва материаллар нархи ошиши» муносабати билан марказий иситиш тизими ва иссиқ сув таъминоти тарифлари ...

Сувқотар: ўзбек спорти яна жаҳон кезмоқда

Юртимизнинг қай гўшасига борманг, мисли кўрилмаган бунёдкорлик ишларига гувоҳ бўласиз. Буларнинг бари, албатта, президентимиз бошчилигида олиб борилаётган ислоҳотлар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400