Хитой 1585 та маҳсулот турига бож тўловларини камайтиради

Хитой 1 ноябрдан 1585 та маҳсулот турига импорт божи тўловини камайтиради. Ушбу қарор АҚШ билан “савдо уруши” даврида истеъмолчилар ва компаниялар харажатларини камайтириш мақсадида қабул қилинган. Бу ҳақда Турон24 нашри Bloomberg сайтига асосланиб хабар берди.

Фото:24top.kz

Хитой ҳукумати ҳозирча аниқ товарлар рўйхатини тузиб чиқмаган. Бироқ рўйхатда машинасозлик ҳамда текстиль маҳсулотларининг ўрин эгаллаши аниқ.

Бож тарифларининг камайиши истеъмолчилар ва компанияларнинг солиқ тўловини камайтиради.

Асбоб-ускуналар учун ўртача бож тўловлари 12,2% дан 8,8% га, текстиль ва қурилиш материаллари 11,5% дан 8,4% га ва қоғоз ҳамда бошқа турдаги маҳсулотлар эса 6,6% дан 5,4% га камаяди.

Олдинроқ Хитой жавоб тариқасида Америка товарларига нисбатан суммаси 60 млрд АҚШ долларига тенг бож тўловларини жорий қилган эди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мурод назаров президент ишончини оқлай оладими?

«Tashkent City» халқаро ишбилармонлик марказидаги энг баланд иншоот маҳаллий «Murod Buildings»  ҳамда Туркиянинг «Ozguven» қурувчилик компанияси томонидан бунёд этилади. ...

Ўзбек ҳокимларига янги ўринбосар лавозимлари жорий қилинди

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Президент қарори (ПҚ–4332, 23.05.2019 йил) ...

Олий суддан ёш адабиётшунос акром маликка оқлов сўралмоқда

2016 йилнинг 22 июль кунида ҳибсга олиниб, Республикамиз Жиноят Кодексининг 159- ва 244-моддалари билан айбланиб, 6 йилга қамалган ёш адабиётшунос олим Акром Маликнинг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400