Бош прокуратура Бахтиёр Абдусаматовнинг иши бўйича изоҳ беришдан бош тортди

Бош прокуратура Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани собиқ ҳокими Бахтиёр Абдусаматов катта миқдордаги пора олиш чоғида ушлангани ҳақидаги маълумотга изоҳ беришдан бош тортди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.

Бахтиёр Абдусаматов

Бахтиёр Абдусаматов жорий йилнинг сентябрь ойи бошларида катта миқдордаги пора билан қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Маълумотларга кўра, Б.Абдусаматов инвесторга жой тақдим этиш мақсадида 400 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулни пора тариқасида олаётган вақтида ушланган.

«Бош прокуратура бу ҳолат бўйича бирорта расмий баёнот бермади. Шунинг учун биз бу масала бўйича изоҳ бермаймиз, деб ҳисоблайман. Сабаби бу борада ҳеч қандай расмий баёнотлар йўқ», – деди Бош прокуратура матбуот котиби Сурайё Раҳмонова журналистларга.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 11 апрелдаги йиғилиш чоғида Шавкат Мирзиёев Абдусаматовнинг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимидаги фаолиятини танқид қилганди. Кейинчалик, у эгаллаб турган лавозимидан озод этилди ва бир ҳафта ўтиб Юнусобод туманига ҳоким этиб тайинланди. Ҳозир бу лавозимни пойтахт собиқ ҳокими Раҳмонбек Усмонов эгаллаб турибди.

«Коррупцияга алоқадор шахсларга нисбатан ишлар тергов қилинмоқда. Якуний босқичда бўлган ишлар мавжуд. Бу ҳолатларнинг барчаси бўйича, улар судга юборилганидан сўнг, биз хабар берамиз. Менимча, бу тергов қилинаётганлар ва терговни олиб бораётганларга нисбатан жуда тўғри позиция бўлади», – дея изоҳ берди бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошев.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Олий суд отабек муродовга нисбатан қандай эҳтиёт чораси қўлланилганидан хабардор эмас

Ўзбекистон Олий суди собиқ бош прокурор Отабек Муродовга нисбатан чоралар қўлланилиши тўғрисида маълумотларга эга эмас. Бу ҳақда Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича суд ...

Биз чинакам хақпарвар сиёсий партия тузишимиз керак !!!

Хозирги кунга келиб жамиятда порахўрлик, халқ мулкини талон – тарож қилиш, коррупция, қариндош – уруғчилик, таниш – билиш орқали юқори лавозимларга тайинланиш жамиятда оддий ...

Эврил турон: эллигинчи йиллар манзараси

(Давоми) Эл-улус қатори Гулистон кентини қиялаб ўтган йўлдан юришга мажбур бўлдик. Декабрь эшик  қоқаётганига қарамай, сўқоқнинг икки ёғида теримчилар учлари кўринар-кўринмас ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400