Қўшработ туманида  мактабга ажратилган маблағлар талон-торож қилинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Қўшработ туман Халқ таълими бўлими мансабдор шахслари ва бошқалар танлов комиссияси йиғилишини ўтказмасдан, тумандаги «Қ.Н.Қ» МЧЖнинг таклифи маъқулланганлиги ҳақида сохта маълумотлар тузиб, ҳамда тумандаги 45, 56 ва 61-сонли мактабларида ҳақиқатда бажарилмаган таъмирлаш ишларини бажарилганлиги ҳақида сохта ҳужжатлар расмийлаштиришиб, 160 млн. сўм бюджет маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўшработ туман Халқ таълими бўлими мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тожикистон шимолида кучли шамол оқибатлари ҳамон бартараф этилмади

26 декабрдан 27 декабрга ўтар кечаси Хўжанд шаҳри ва Сўғд вилоятининг айрим туманларида кузатилган кучли шамол оқибатлари ҳамон тўлалигича бартараф этилмади. Минглаб ...

Ҳоким ортиқхўжаевга янги ўринбосарлар тайинланди

14 май куни Тошкент шаҳар ҳокимиятида янги тайинловлар амалга оширилди, деб хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати. Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик ...

Ўзбекистонда бўлиш қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик бекор қилинади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 30 сентябрь куни ўтказилган навбатдаги мажлисида депутатлар мамлакат ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ҳаётининг турли соҳаларида ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400