АҚШ Украинага ҳарбий ёрдам бермоқда

АҚШ Украинага ҳарбий ёрдам бермоқда. НВ нашри Украинанинг Борисполь аэропортига ҳарбий ёрдамнинг иккинчи партияси етиб келганини маълум қилди. Киев 22 январь куни худди шундай ёрдамнинг биринчи партиясида 90 тонна қурол олганини маълум қилган эди.

“Украина Вашингтондан ҳарбий ёрдамнинг янги партиясини олди. Гап М-141 Bunker Defeat Munition ёки SMAW-D бир марталик қўл гранаталари ҳақида кетмоқда. Бундан ташқари танкга қарши Javelin тизимларининг партияси топширилди ”, – дейилади мақолада. .

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг айтишича, АҚШ ва НАТОнинг бошқа аъзолари минтақадаги вазиятни кескинлаштирмоқда. Альянс Украинага қурол етказиб беришни кўпайтирди ва Ғарбдан кўплаб инструкторлар келмоқда. Бу Украина ҳукуматини «ҳарбий авантюраларга»  ундаши ва Россия хавфсизлигига бевосита таҳдид солиши мумкин.

Украина армиясининг ярми Донбассда тўпланиб, қуролли гуруҳлар тақиқланган техникалар билан ўқ узишмоқда. Бир кун аввал Донецк Халқ Республикаси раҳбари Денис Пушилин Украина қуролли кучлари ўзаро тўқнашув чизиғи яқинида 120 мингга яқин аскарни тўплаганини маълум қилганди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қирғизистон президенти: жалолобод мэрининг воқеаси суриштирилади

Жалолобод шаҳрининг мэри Муратали Тагаевнинг 72 ёшлик шаҳар яшовчиси Урниса Турдиевага мэрия иморатида қилинган  қўпол муомаласи суриштирилади. Бу ҳақда Қирғизистон ...

Мақсадига эриша олмаётган россия очиқ ҳужумга ўтадими?

Ўтган йилнинг ноябрь ойи бошида Россия Украина билан чегарадош ҳудудларда турли қуролли кучларини жамлай бошлагани маълум бўлди. Ғарб разведка хизматлари буни космосдан ...

Туркия путин ва зеленский ўртасида учрашув ўтказиш учун шароит яратмоқчи

Россия президенти Владимир Путин Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўгғон билан телефон орқали мулоқотда Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашишга қарши эмаслигини ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400