Россия ҳарбийлари Лисичанск шаҳрини қамал қилишга уринмоқда

Украина армияси 29-июнда Россия ҳарбийлари Луганск вилоятининг Лисичанск шаҳрини қамал қилишга уринаётганини маълум қилмоқда.

Британия разведкасининг чоршанба куни берган маълумотларига кўра, 25-июндан бери Россия армияси Луганскдаги украин аскарлари назорати остидаги сўнгги шаҳарга жанубий томондан яна икки километрга яқинлашди.

Луганск ҳарбий губернатори Сергей Гайдай Лисичанск доимий равишда ўққа тутилаётгани ва шаҳар атрофида ҳарбий фаоллик кучайганини Украина телевидениесига айтди.

«Руслар қўлларида бўлган барча қуроллардан фойдаланмоқда», – дейди Гайдай.

Губернаторнинг қўшимча қилишича, шаҳардаги аҳвол оғир, у ердаги вазият 25-июнда Россия назоратига ўтган қўшни Северодонецкдагига ўхшаш.

Агар Россия Лисичанск шаҳрини қўлга киритса, унда амалда Украинанинг Луганск вилояти устидан тўлиқ назорат ўрнатган бўлади.

Москванинг Украинадаги ҳужумлари 24-февралдан бери давом этмоқда. 27-июнда Украинанинг Кременчуг шаҳридаги савдо марказига Россия ҳарбийларининг ракета ҳужуми оқибатида камида 18 киши ҳалок бўлди. Украина расмийларига кўра, 36 киши беъдарак йўқолган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Европа давлатлари исроилга қарши норозилик билдиришди

Кўплаб Европа давлатлари Исроилнинг ўтган йили Фаластинда фаолият юритаётган олтита инсон ҳуқуқлари ташкилотини террорчи ташкилотлар рўйхатига киритиш қарорига норозилик ...

Путин украиналикларга россия паспортини олишни осонлаштирди

Россия президенти Владимир Путин Украинанинг барча фуқаролари учун Россия фуқаролигини олиш қоидаларини соддалаштирувчи фармонни имзолади. Ҳужжат мазмуни 11-июлда ҳукуматнинг ...

Британия киевдаги элчихонасини қайта очади

Британия келаси ҳафта Украина пойтахти Киевдаги элчихонасини қайта очади. Бу ҳақда Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон 22-апрелда Ҳиндистонга ташрифи чоғида айтиб ўтди. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400