Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида “Сайёд“ маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Сувтушар қишлоғида 7-синф ўқувчиси 9-синф ўқувчини пичоқлаб қўйган. Воқеа кечки соат 20 лар атрофида содир бўлган. Бу ҳақда “UZ24” нашри хабар қилди.
Пичоқланган 9-синф ўқувчисига тиббий ёрдам кўрсатилган. Айни пайтда унинг аҳволи қониқарли
Сувтушар қишлоғилик фуқаро берган маълумотларга кўра пичоқбозлик даҳанаки жанжалдан юзага келган.Ўқувчилар бир бирларига яқин қариндош бўлишган